RU

Последние новости

13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  2 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  6 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  14

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас" Новости

Вадим Абрамов: "Ўзбек футболида муаммолар жудаям кўп. Ҳаммасини айтиш учун бир соат етарли эмас"

Самарқанднинг “Динамо” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов “Championat.Asia” сайтига интервью берди.

Интервью давомида мураббий жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги, Про-лигадан кутаётганлари, юқори дивизионга қайтиш, умуман, ўзбек футболининг даражаси ҳақида фикр билдирди.

- “Динамо”нинг мавсумга тайёргарлигига қандай баҳо берган бўлардингиз? Жамоа Про-лигага тайёрми?

- Умуман олганда, ҳаммаси яхши. Режадаги барча ишларни амалга оширяпмиз. Тошкентда йиғин ҳамда ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Барча позициялар бўйича таркиб шакллантирилмоқда. Ҳозирча янги келганларнинг бирортасини ажратиб кўрсатолмайман, чунки жамоа босим остида.

- Ўтган мавсум Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун клубга нима етишмади?

- Бизда мудофаа ўйинчилари етишмайди, деб илгари ҳам айтгандим. Умуман олганда, жамоада малакали ҳимоячилар йўқ эди. Мудофаа чизиғида бизда битта номинал ҳимоячи бор эди - сербиялик Михайло Йованович. Аммо у ё бетоб бўлиб ёки сариқ карточкалар кўпайиб кетганлиги сабабли бир неча ўйинларни ўтказиб юборди. Михайло таркибда бўлган баҳсларда яхши ўйин намойиш этнагандик, лекин усиз ҳаммаси орқага кетди. Аслини олганда, бизда ҳимоячилар умуман йўқ эди.

- Яқинлашиб келаётган янги мавсум ҳақида қандай фикрдасиз? Сизнингча, қайси жамоа “Динамо”нинг юқори поғоналар учун курашдаги асосий рақиби бўлади?

- Бу ҳақда нимадир дея олмайман. Олдимизда аниқ вазифа турибди - Суперлигага қайтиш ва у ерда кўнгилдагидек ўйин кўрсата оладиган жамоани шакллантириш. Биз шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Рақобатчиларга келсак, назаримда, Про-лиганинг янги мавсумида иштирок этадиган деярли барча жамоалар Суперлигага йўл олиш учун курашади.

- Албатта, Суперлигани кузатиб борасиз. Қайси клубни янги мавсум олдидан фаворит деб аташ мумкин?

- Титул учун ўтган йили чемпионликка курашган беш-олтита клуб рақобатлашади. Қандайдир кутилмаган ҳодиса содир бўлади деб ўйламайман.

- Кўпчилик Суперлиганинг савияси йилдан-йилга тушиб кетяпти деб ҳисобламоқда. Сиз ҳам шу фикрларга қўшиласизми ва бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?

- Қўшиламан. Бунинг сабаблар бисёр, мен уларни ҳозир муҳокама қилишни хоҳламайман. Ўзбек футболида муаммолар жуда кўп, уларнинг барчаси ҳақида гапириш учун бир соат ҳам камлик қилади.

- Суперлига мураббийларидан қай бирини алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Суперлигада яхши мутахассислар етарлича. Илк мавсумида “Пахтакор” билан чемпион бўлган Максим Шацких, шунингдек, “Насаф”да Рўзиқул Бердиев яхши иш фаолияти олиб боради. Мен Тимур Кападзенинг исмини ҳам тилга олмоқчиман. Ҳар кимнинг футболга ўз қараши бор, бу чемпионатимизнинг янада кучлироқ ва қизиқарлироқ ўтишини таъминлайди.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика