RU

Последние новости

20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  2 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  57 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  6 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Вадим Абрамов: “Ўйлайманки, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди” Новости

Вадим Абрамов: “Ўйлайманки, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди”

“Локомотив” - “Олмалиқ” ўртасидаги беллашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “термирйўлчилар” бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
-   Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик ва бу ўйинда ғалаба қозонишни уддаладик. Биз “Олмалиқ”ни яхшилаб ўрганиб чиққандик. Агар мағлубиятга учраганимизда тўртинчи ўринга тушиб кетишимиз мумкин эди. Ўйлайманки, кўрсатган ўйинимиз одамларга ёқди.

-   Жамоа ўз ўйинини топиб олдими?

-   Турдан турга ўйинимиз яхшиланиб боряпти. Лекин янада чиройли футбол намойиш этишимиз учун бизга маҳоратли футболчилар керак бўлади. Қолаверса, олий лигамизда ўйинлар сони анча кам. Тўққиз ойда атиги 26та ўйин ўтказамиз, бу эса кам деганидир. Футболчи шаклланиб бориши учун ҳар доим кўп ўйинларда майдонга тушиши лозим.

-   Интернетда Артём Филипосяннинг “Локомотив”га ўтиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.
-   Ҳа, буни инкор этмайман. Агар бирор кор-ҳол юз бермаса Филипосяннинг бизга келиши юз фоизга аниқ.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика