RU

Последние новости

23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  0 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  4 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  35 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4

Вадим Абрамов: “Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш” Новости

Вадим Абрамов: “Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш”

Кеча Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини расман ўз мураббийлигига олган Вадим Абрамовнинг Фарғонадаги фаолияти бошланди.

Тажрибали мутахассис ва жамоа ўртасидаги учрашувдан сўнг Вадим Карленович клуб расмий сайти учун ўзининг илк интервьюсини бериб ўтди.

– Даставвал, клуб раиси Тоҳир Кападзе мени Намангандаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” баҳсини кўришим учун таклиф қилди. Бошқа режаларим борлигига қарамай, Наманганга бордим. Баҳсда икки ўйин натижасига кўра “Нефтчи” кейинги босқичга чиққач, бош мураббийлик таклифини қабул қилишга рози бўлдим. Аслида, “Нефтчи” клубида 1991-йилдан бошлаб фаолият олиб борганман.  Бу вақтда клуб тизимида Юрий Саркисян ва Лев Вахтинлар ишлашарди. Ўша даврларни “Нефтчи”нинг энг ёрқин даврлари сифатида эслайман.

Янги бош мураббий клубда иш бошлаганда албатта жамоадаги камчиликларга эътибор қаратади. Ҳар бир мутахассисни футбол борасидаги ўз қарашлари мавжуд бўлади. Айни пайтда бор диққат- эътиборимиз биринчи давра сўнггига қадар бўлиб ўтадиган баҳсларга қаратилган. Биринчи галдаги мақсад мазкур беллашувларда максимал натижани қайд этиб, имкон даражада турнир жадвалида юқорилаш ҳисобланади. Таркибдаги ўзгаришлар давралар оралиғида содир бўлади. Селекцияга айнан шу вақтда эътибор қаратамиз. Бироқ ҳозирги пайтда яхши савиядаги футболчиларни топиш осон эмаслиги учун махаллий футболчиларга ҳам эътибор қаратамиз. Ўйлашимча, Фарғонада иқтидорли футболчилар кўплаб топилади. 10 июнь куни “Цементчи”га қарши назорат баҳси ўтказишни режа қилиб турибмиз.



“Нефтчи”нинг Намангандаги баҳсини кўриб шундай хулосага келдимки, бу рақобатда ҳар икки клуб ҳам тенг ўйин кўрсатди. “Нефтчи” жамоасининг ўйинида камчиликлар йўқ эмас. Мени яна икки жиҳат ҳавотирга солмоқда: жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ва шу вақтга қадар киритган голлар сонининг камлигидир. Бу эса ҳужум чизиғи устида жиддий ишлашимиз кераклигидан далолат бермоқда. Мухлислар доим ғалаба истайди. Мағлуб бўлиб турган жамоа ўйинига мухлисларнинг келмаслиги табиий ҳол деб ўйлайман.

Масъулиятни  ҳис этиб турибман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ меҳнат қиладиган вақтда турибмиз. Мухлисларга катта ваъдаларни бериб, унинг устидан чиқмасак, яхши ҳолат бўлмайди. Жамоага ёрдам бериш учун келдим. Очиғи, мен сеҳргар эмасман. Иш жараёнида таркибдаги футболчилар билан тезроқ яқиндан танишиб,  олдинга қадам ташлашимиз зарур.  Мен футболчиларни керак бўлса қайтадан кашф этиб, юқори имкониятларини ишга солишда қўлимдан келган барча ишни қиламан. Бироқ кўп нарса футболчиларнинг ўзларига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Футболчининг спортдаги умри узоқ эмас. Шундай экан бу қисқа даврдаги имкониятдан завқланиб – фойдаланиб, мухлисларни хурсанд қилиш керак. Мақсад битта – фарғоналик мухлисларни стадионга қайтариш, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика