RU

Последние новости

21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  57 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  11 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  16 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  3 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  2 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  3 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида Новости

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида

"Динамо" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Самарқандликлар кеча Тошкентдаги йиғин доирасида "Нефтчи"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Вадим Карленович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
- Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар бир клуб ўз олдига қўйган мақсади йўлида иш олиб бормоқда. Йиғинимизни Самарқандда бошладик. Тошкентда назорат учрашувларида майдонга тушдик. Ҳозир таркиб ҳақида нимадир аниқ гап айтолмайман. Чунки таркибни шакллантириш жараёни кетмоқда. Январь ойида амирликларда йиғин ўтказамиз. Бунда нисбатан таркибга, кимларни сафимизга қўшиб олишимизга аниқлик киритишимиз мумкин бўлади. Айни пайтда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди.

- Мақсад ҳақида гапирдингиз. Про лигадан чиққан клублар одатда дастлаб Суперлигада қолиш вазифасини қўяди. "Динамо"да мақсад қандай?
- Мавсумга тайёр бўлганимиздан сўнг олдимизга қўйилган мақсадни айтишим мумкин. 

- Таркиб кучайтириладими?
- Албатта. Шубҳасиз таркиб кучайтирилади. Жамоанинг ўзагини ташкил қилган йигитларни сақлаб қолганмиз. Таркибга яна футболчилар қўшилади. Бу жараён давом этмоқда.

- Биздаги маълумотларга қараганда, "Динамо" Лутфулла Тўраев билан музокаралар ўтказган экан?
- Бундай гап-сўз бўлгани йўқ. Балки газеталарда шундай ёзишгандир. Очиғи, уни бугун энди кўриб турибман. Лутфулла Тўраев "Нефтчи" мураббийлар штабида. Мураббийлик фаолияти билан табрикладим ва омад тиладим.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?
- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Кўрикдаги легионерлар борасида фикр билдириш қийин.

- Андрей Пятницкийнинг "Динамо" ўринбосарларини бошқариши сизнинг танловингизми?
- Бу таклиф мендан чиқди. Уни яхши биламиз. "Спартак"да, Россия жамоаларида ёшлар билан ишлаган. Самарқанд ёшлари ҳақида ўйлашимиз керак. Бунда Пятницкийнинг тажрибаси қўл келиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё кубогида нима кутяпсиз? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир терма жамоа ёпиқ тартибда шуғулланмоқда. Шунинг учун бирор фикр билдиролмайман. Гуруҳдаги рақибларимизга келсак, рақибларга тўғри баҳо берилмаса, барча жамоа билан ўйнаш осон кечмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика