RU

Последние новости

19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  64 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  5 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор" Новости

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Ҳисобни очдик, аммо дарҳол тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг қийинчилик пайдо бўлди. Шошилдик. Йигитларга раҳмат, гол уриб ғалаба қозона олдик. Мухлислар ҳакамни ҳақорат қилишди, аммо ҳакам ўйинни яхши бошқарди деб ўйлайман. Хатто менимча "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгиламади", - дейди Вадим Абрамов.

"Металлург"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик. Ўша ўйинда 10 дақиқа давомида голни инобатга олиш борасида баҳслар борди. Бу футбол унда кутилмаган натижалар бўлади".

"Нефтчи" ҳимоявий тактика танлади ва асосан қарши ҳужумда ўйнади. Агар жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйса ўз уйида қўрқмай, ҳужумкор ўйнаши керак. Умуман олганда "Нефтчи" яхши жамоа".

"Бикмаевни тушуришни мўлжаллагандик, аммо ҳисоб тенг бўлиб турганида Мамазулумовни туширишга қарор қилдим. Сабаби рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланаётганда Бикмаев қийналади. Ўтган сафар "Металлург" билан баҳсда шундай бўлди, рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнаганди ва Маратда имконият бўлмаганди".

"Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор. Бироқ олдимизда миллий терма жамоанинг ўйинлари бор. Ўйин амалиёти бўлиши учун Игнатийга имкон бераяпмиз. У биринчи даврада жароҳатлар билан олишди ва ҳозир ўзига келиб олди. Масалан, "Насаф" билан баҳсда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкин".

Комилжон Икромов ёзиб олди  


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика