RU

Последние новости

08:30Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   0 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  1 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  7 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  3 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Новости

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика