RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"УзДонгЖу" - "Обод" учрашувидан фотомақола Новости

"УзДонгЖу" - "Обод" учрашувидан фотомақола

Кеча Ўзбекистон биринчи лигаси иккинчи босқичидан ўрин олган "УзДонгЖу" - "Обод" учрашуви бўлиб ўтди.


Абдурашид Исмоилов шу куни "УзДонгЖу"ни майдонга бош мураббий сифатида олиб тушди



"Обод"нинг амалдаги бош мураббийи. Бобур исмли ушбу ёш мураббий бутун ўйин давомида футболчиларга тинимсиз йўл-йўриқ кўрсатиб турди


"Обод"нинг 11-рақамли футболчиси Шохруз Норхонов шу куни қанотларда тезкор харакатлари билан рақибларини саросимада ушлаб турди. Лекин "УзДонгЖу"нинг 2-рақамли ҳимоячиси Шохрух Эргашев унга деярли имкон бермасликка интилди. Ҳар холда у буни уддалади.


Учрашувнинг иккинчи бўлими янада томошабоп руҳ остида ўтди. Аммо ғалаба тўпини киритиш ҳеч бир жамоага насиб этмади.


"УзДонгЖу"нинг собиқ мураббийига айланган Нозим Муллаохунов (ўнгдан иккинчи) шу куни ўйинни четдан туриб, кузатиб борди


№10 Ислом Каримов ҳисобни тенглаштириш билан бирга, бутун ўйин давомида катта меҳнат қилган футболчилардан бири бўлди.


№12 Акмал Жўрабоев жароҳатидан фориғ бўлиб, яна жамоасига ёрдам бера бошлади


Меҳмонларнинг аксарият ҳужумлари жамоа сардори Дониёр Ҳасанов орқали ташкил этилади.


Айтишларича "Обод" футболчилари олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилган


Ушбу инсонни "УзДонгЖу"нинг чинакам мухлиси дейиш мумкин. Ҳар бир ўйинга келиб, энг яхши футболчига ўз ёнидан пул мукофотини жорий этади ва учрашувдан сўнг ўзига ўйини ёққан футболчини рағбатлантиради. Кеча "Обод"га қарши баҳсдан олдин, агарда "УзДонгЖу" ғалаба қозонса бутун жамоага ош қилиб беришга вада берди. Лекин ўйин якунда дуранг билан интиҳо топди.


№10 Ислом Каримов ҳисобни тенглаштиргач, жамоадоши Феҳрузбек Салоҳиддинов билан уни нишонламоқда.


№4 Камолиддин Тожибоев бошчилигидаги "Обод" ҳимоя чизиғи шу куни кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди.


№7 "УзДонгЖу" сардори Бекзод Ғозиевда жамоадошларини олдинга етаклаш хусусияти мужассам.


"УзДонгЖу"нинг видео тасвирчиси Шерзодбек Мамадалиев нафақат жамоасининг уй ўйинларида балки сафардаги баҳсларига ҳам бориб, ўйинни видеога олади.


Шу куни майдоннинг ҳар бир қарич ерида тўп учун жиддий кураш кечди.


"Обод" ФК раҳбарияти

Абдурашид Исмоиловнинг дебюти дуранг билан тугади


Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика