RU

Последние новости

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

“УзДонгЖу-2001” чемпион! Новости

“УзДонгЖу-2001” чемпион!

Бухоро шаҳрида ўтказилган олий ва биринчи клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги мусобақа бугун якунига етди.

Аввал хабар берганимиздек, бош соврин учун “УзДонгЖу” билан “Бухоро” куч синашди. Турнирга 11 нафар футболчи билан ташриф буюрган андижонликлар шунга қарамай бош совринга эга чиқди. Лочин Гулдаев бошқарувидаги “УзДонгЖу-2001” жамоаси финалда мезбонларга қарши астойдил ўйнади ва ўз уйига Кубок билан қайтиш учун жиддий курашди. 

Учрашувда биринчи бўлиб андижонликлар ҳисобни очишди. Самандар Абдураҳимов ўз номини ёздириб қўйишга эришди. Кейинчалик бухороликлар пенальтидан жавоб тўпини киритди. Асосий бўлимларда ўзаро тенглик қайд этилгач навбат пенальтилар сериясига етиб келди. Лотореяда омад “УзДонгЖу”га кулиб боқди ва унда 6:7 ҳисоби қайд этилиб, андижонликлар ғолиб бўлди. 

Шу тариқа Гулдаев жамоаси эртага Андижонга бош соврин билан қайтади. Шўрбулоқ даҳасидаги футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари бўлган “УзДонгЖу” футболчиларини танътанали равишда кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. 


“УзДонгЖу” жамоасининг мазкур турнирда иштирок этган таркиби:  29.Асад Ахияров, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Аҳрор Маъмуров, 5.Сарвар Топволдиев, 8.Тоҳир Каримов, 9.Фарруҳ Қобулов, 11.Озодбек Ўктамов, 17.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Азиз Зокиров, 27.Самандар Абдураҳимов, 30.Асадбек Султонмуродов.

Исломбек Рустамбеков. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика