Тўрт карра жаҳон чемпиони оламдан ўтди
06 янв 2024 13:41
Новости
Тўрт карра жаҳон чемпиони оламдан ўтди
Собиқ бразилиялик футболчи, футболчи ва мураббий сифатида тўрт карра жаҳон чемпиони Марио Загалло 92 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди. Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
"Абадий жаҳон чемпионимиз Марио Загалло вафот этганини катта афсус билан эълон қиламиз. У бизга катта ютуқлар меросини қолдирди. Загалло улуғ инсон эди", – дейилади хабарда.
Загалло Жаҳон чемпионатида тўрт марта ғолиб чиққан – икки марта футболчи, бир марта бош мураббий ва бир марта ёрдамчи мураббий сифатида.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии