RU

Последние новости

00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  1 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  19 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  21 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  95 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8

"Ухлаб қолган" Станисавлевич, гол ура олмаётган чет эл "хўрозқандлари" Новости

"Ухлаб қолган" Станисавлевич, гол ура олмаётган чет эл "хўрозқандлари"

Coca Cola Суперлигада 5та тур ортда қолди. Биз эътиборимизни легионерларга қаратмоқчимиз.

Бироз аввал легионерларнинг 5та турдаги тўлиқ статистикаси тақдим этилганди. Энди бироз мулоҳаза юритамиз. 

Ортда қолган 5та тур давомида легионерлар орасида Драган Черан, Силванус Нимели, Игорь Иванович ва Олексей Ларин ажралиб турди.

Масалан, сўнгги уч йилда Суперлига тўпурари бўлган Черан бешта гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. "Сурхон"нинг либериялик ҳужумчиси Нимели эса 5та ўйинда жамоаси урган 7та голдан 5тасида иштирок этди. Яъни учта гол урди ва икки марта жамоасига пенальти ишлаб берди.

Украиналик ҳимоячи Олексей Ларин "Нефтчи"нинг пешқадамлар сафида бўлишига катта хисса қўшмоқда. У нафақат ҳимоядаги ишончли ўйини, балки ҳужумда ҳам жамоадошларига ёрдам бермоқда. Ларин ортда қолган 5та турда рақиблар дарвозасига 2та гол уриб бўлди. Охирги йилларда баъзи ҳужумчилар мавсум давомида 2та гол ура олмаётганига гувоҳи бўляпмиз.

Бу мавсум "Бунёдкор" клубига келиб қўшилган сербиялик Игорь Иванович 5та турда 2+2 натижасини қайд этди. Ўзи иккита гол урди ва шерикларига иккита голли узатма берди.




Қуйидаги ҳужумчи легионерлар Александр Касьян ("Бухоро"), Марко Обрадович ("Металлург"), Милан Бойович ("Турон"), Дзенан Займович ("Сўғдиёна"), Рубин Хебай ("Андижон") дастлабки 5та турда рақиблари дарвозасига гол ура олишмади.

Булар орасига "Насаф" вакили Муҳаммаджон Раҳимов ҳамда "Пахтакор" аъзоси Пшемислав Банашакни ҳам қўшсак бўлади, бироқ иккала ҳужумчи ҳам дастлабки 5 турда атиги 1та ўйинда майдонга тушишди холос.




Ўз имкониятидан пастроқ ўйнаётган легионерлар ҳам бор. Масалан, "Сўғдиёна" сафида бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган дарвозабон Милан Митрович дастлабки 5та турда ўз дарвозасидан 10та гол олиб чиқди. Бу ҳозиргача дарвозабонлар орасидаги энг ёмон кўрсаткич бўлиб турибди. Жиззах клубига яқиндагина бош мураббий бўлган Иван Бошкович ижобий натижаларга эришиши учун биринчи навбатда Митровични яна аввалги даражасига олиб чиқиши керак бўлади.

"Навбаҳор"га кўчиб ўтган чап қанот ҳимоячиси Лука Чермель мавсумни асосий ҳимоячи сифатида бошлаганди, аммо 1-турдаги жароҳатдан кейин ўзига келиши қийин бўлмоқда ва рақобатда Иброҳим Йўлдошевга ютқазмоқда.

Ўтган йил "Қизилқум" сафида 24та ўйинда 6та гол урган ва 12та голда қатнашган Александар Станисавлевич учун янги мавсум жуда ёмон бошланди. "Бухоро"га кўчиб ўтган 33 ёшли футболчи ҳозирга қадар 3та ўйинда майдонга тушди холос (2тасида захирадан) ва ҳеч қандай самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Ўтган йилги Станисавлевич ҳозирча қишки уйқудан уйғонмаган шекилли.

Жароҳати боис бир қатор легионерлар ҳозирча жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда: Матэус Лима ("Насаф"), Иван Йосович ("Металлург"), Гиорги Папава ("Пахтакор").

Иракли Рухадзе (ОКМК), Закария Бегларишвили ("Турон") ва Юрий Батюшин ("Нефтчи") каби легионерларнинг Ўзбекистон чемпионатига мослашиб кетишлари бироз чўзилмоқда.




Дастлабки 5та турда беш нафар легионер майдондан четлатилди. Эътиборлиси уларнинг 3 нафари "Андижон" футболчилари ҳисобланади: Нодар Кавтарадзе, Леван Арвеладзе ва Рубин Хебай. "Қизилқум" ҳимоячиси Николай Тарасов ва "Сурхон" вакили Тамирлан Жамалутдинов ҳам қизил карточка олиб ўз жамоасини қийин аҳволга тушириб қўйди.


Бугунги кунгача 4 нафар легионер Суперлигада умуман майдонга тушгани йўқ. "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич жароҳатини даволаётганидан хабарингиз бор. ОКМКнинг тунислик ҳимоячиси Муҳаммад Али Салем ва "Сурхон"нинг россиялик ҳимоячиси Шамиль Гасанов эса ҳозирча рақобатда ютқазмоқда. "Турон"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Нгу Абега Энянг эса ҳозирча U-21 чемпионатида 3та ўйинда майдонга тушди холос.


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика