RU

Последние новости

01:48Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан шартнома муддатини узайтиришга яқин  2 01:23Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"  2 01:11Максим Шацких: "Декабргача турнир жадвалига умуман қарамайман  8 00:50Виталий Левченко: "Йўқ жойдан очко йўқотдик. Ёзги трансферлар ойнасида маҳаллий футболчиларни ўз таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин"  6 00:20Гринвуд Франция чемпионатига йўл олиши мумкин, музокаралар бошланди  0 23:43Германия терма жамоаси футболчилари Евродаги мукофот пулларининг салмоқли қисмини уйсизларга ёрдам бериш учун хайрия қилади  1 23:26"Ювентус"нинг ўтган мавсум гол уролмаган ҳужумчиси А Сериянинг бошқа клубига ўтади  0 23:07Илёс Зейтуллаев: "Мен жойимдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини билмаймиз"  6 22:55Кроос Евро-2024'да яриммайдонлар оралиғида ҳамда аниқ паслар бўйича энг яхши натижани қайд этмоқда  2 22:34"Реал Мадрид" посбони Евро-2024 гуруҳ босқичининг энг ёмон дарвозабони деб топилди  1 22:18Суперлига. "Пахтакор" — "Бунёдкор" 1:0. Highlights  1 22:13Суперлига. "Нефтчи" — "Локомотив" 1:1. Highlights  2 21:56Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  61 21:55Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни юта олмади   38 21:25"Бавария" клуби "Байер" сафида чемпион бўлган футболчиси билан шартнома муддатини узайтирди  0

“Универсиада-2016” кундалиги: Cўнгги кун Новости

“Универсиада-2016” кундалиги: Cўнгги кун

Теги :  Универсиада
Фарғона шаҳрида уч кун давом этган “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари кеча ўз ниҳоясига етди.

“Истиқлол” стадионида 28 май куни “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳаяжонли онлари бизга тақдим этган спорт мусобақаларига бағишланган кундаликнинг сўнггиси билан танишинг.


Бой берилган бронза медали

“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бронза медал эгаси аниқланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти терма жамоалари ўртасида кечган ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда ҳисобни Қорақалпоғистонликлар очишди. Гол муаллифи Муҳаммадамин Қутлимуродов бўлди. Биринчи бўлим ўрталарида Наврўзбек Алимов иккинчи тўпни рақиб дарвозасига киритди ва ҳисобни – 2:0га етказди.

Тайм охирида самарқандликлар битта жавоб тўпини йўллашди. Убайдулло Набиев рақибардан илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада қулай вазиятлар вужудга келди. Аммо улардан фойданала олишмади. Наврўз Алимовнинг голи эса ўйиндан ташқари ҳолатда киртилди деб инобатга олинмади.

Тимур Файзуллаев учрашув якунланиши арафасида ҳисобни  тенглаштирди. Ассий вақт дуранг натижа билан якун топгач, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясини бошлаб юборишди.

Футбол лотереясида эса омад  самарқандликлар га кулиб боқди.  Пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган  Самарқанд вилоят  терма жамоаси мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Айтиш жоизки, қорақалпоғистонлик футболчилар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда аламли мағлубиятга учрашди ва бронза медални қўлдан чиқаришди.

 

«Универисада-2016»
Футбол
3-ўрин учун
Қорақалпоғистон Республикаси  – Самарқанд вилояти – 2:2. Пен сер-3:4
Бош ҳакам:
Зокир Қодиров (Навоий).

Голлар: Муҳаммадамин Қутлимуродов, Наврўз Алимов.  – Убайдулло Набиев, Тимур Файзуллаев.

Қорақалпоғистон: 1. Азиз Бойназаров, 2. Ербол Сейтназаров, 3. Улуғбек Қуттибоев, 4. Қиёс Мамабетназаров, 5. Жонибек Ғоипов, 6. Пўлат Кейпназаров, 7. Муҳаммадамин Қутлимуродов, 8. Ерлал Нуржанов, 10. Наврўз Алимов, 12. Азамат Бобожонов, 13. Азамат Ильясов.
Захира: 9. Айзат Мирзаматов, 11. Мурод Айманов, 14. Дамир Низанов, 18. Жонибек Маҳмудов.

Самарқанд вилояти: 1. Шуҳрат Муродов, 3. Анвар Носиров, 4. Фурқат Номозов, 5. Убайдулло Набиев, 7. Акбар Сиддиқов, 8. Икром Синдаров, 9. Нурбек Сафаров, 10. Муҳаммад Ражабов, 11. Отабек Ҳамроқулов, 13. Тимур Бойқобулов, 14. Тимур Файзуллаев.
Захира: 16. Шохрух Салоҳиддинов, 2. Саддам Боймаматов, 6. Жаҳонгир Абдуллаев, 12. Умид Ёқубов.

 

Бош соврин Тошкент шаҳари жамоасида

“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди. Финал ўйинида мезбонлардан устун келган Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди.

Учрашув Тошкентлик футболчилар учун омадли бошланди.  Биринчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаев жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна ўша ҳимоячи белгиланган жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисобни оширди – 0:2. Голдан кейин фарғоналиклар катта куч билан олдинга ташланишди. Павел Смоляченко, Сардор Мирзаевлардан бир неча бор қулай имконият вужудга келди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб  этмади.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Лекин барча уринишлар бесамар кетди ва ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди.

Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медали эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.

 

«Универисада-2016»
Футбол
Финал
Фарғона вилояти терма жамоаси  –  Тошкент шаҳри терма жамоаси – 0:2
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов.

Голлар: Муҳсин Убайдуллаев 2 та

Фарғона вилояти терма жамоаси: Достон Мирзараимов, Бобур Аминжонов,  Муҳамадсултон Фозилов, Дилёр Эрматов, Фахриёр Ўринбоев, Иқбол Маликжонов, Павел Смоляченко, Нодир Камолов, Риза Айвезов, Сардор Мирзаев.

Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Хайрулло Мадаминов, Улуғбек Олимов.

Тошкент шаҳри терма жамоаси: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Муҳсин Убайдуллаев, Аброр Ҳусаинов, Дониёр Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сардор Собирхўжаев, Сунатилло Мамадалиев, Аббос Махситалиев, Жамшид  Ҳасанов, Алибобо  Раҳматуллаев.
Захира: Толиб Очилов, Шохрух  Мусурмонов.


Номинация ғолиблари аниқланди

Футбол мусобақаси якунига етгач, турли номинация ғолиблари аниқланди. Хусусан, “Энг яхши дарвозабон” номинациясида Самарқанд вилояти вакили – Шуҳрат Муродов ғолиб чиққан бўлса, “Энг яхши ҳимоячи” номига Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилган Аброр Хусинов сазовор бўлди. Фарғона вилояти терма жамоаси аъзоси – Нодир Комолов “энг яхши ярим ҳимоячи” деб тан олинди. Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси сафида тўп сурган Азамат Ильясов “энг яхши ҳужумчи” сифатида эътироф этилди.

Сўз ғолибга

Тошкент терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритган ўзнинг муносиб ҳиссасини қўшган  Муҳсин Убайдуллаев финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

“Аввало юртбошимизга ва мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, баҳс тенг курашлар остида ўтди. Фарғоналиклар майдонга ғалаба мақсадида чиққани билиниб турди.

Ўзим Фарғонаданман, аммо бу спорт. Барча ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилди. Турнир ажойиб ўтди. Ташкилотчилик жуда юқори даражада. Ушбу Универсиадани кичик Олимпиада десак хато бўлмайди” – дейди Муҳсин Убайдуллаев.

Ёпилиш маросими

Мусобақанинг сўнгги куни бўлгани учун барча спорт турларида финал учрашувлари ўтказилди. Ҳамма ҳаяжон билан якуний натижани кутар эди. Куннинг иккинчи ярмида барча яна “Истиқлол” стадиони томон ошиқар эди.

Барча ҳаяжон билан ғолибларни кутаётган эди. Майдонга бирин-кетин Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри терма жамоалари кириб келишди.

“Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг энг ҳаяжонли онлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ниҳоят, ғолиблар номи эълон қилина бошланди. Биринчи бўлиб Самарқанд вилояти терма жамоасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобиллари топширилди.  Самарқандликлар умумжамоа ҳисобида 172 очко жамғариб мусобақада учинчи ўринни эгаллашди.

“Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг иккинчи ўрин – мезбон Фарғона вилояти вакилларига насиб этди. Фарғоналикларга ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомобиллари топширилди.  Вилоятимиз вакиллари мусобақада 196 очко жамғаришга эришишди.

Мусобақада энг кўп медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри жамоаси юксак мукофот – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригининг асл нусхаси ва Президент совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди.

Тошкент шаҳри терма жамоасининг тўплаган очколари – 237 тани ташкил этди.

Еттинчи бор ўтказилган Универсиада барчада илиқ таассурот қолдирди.

Шундан кейин стадион узра мусиқа садолари янграб,  “Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг байроғи туширилди. Фарғоналик ёшлар навбатдаги Универсиадага мезбонлик қиладиган Самарқанд вилояти спортчиларига топширишди.

Стадионда рақсга тушаётган қизлар "Хайр Фарғона, Салом  Самарқанд" деган ёзувни вужудга келтиришди.

Демак, 2019 йилги “Универсиада” спорт мусобақалари куҳна ва навқирон Самарқандда бўлиб ўтади.

“Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва санъаткорларнинг катта концерт дастури билан поёнига етди.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика