RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди Новости

Универсиада-2016. Футбол: Бош соврин Тошкент шаҳар терма жамоасига насиб этди

Теги :  Универсиада
“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бош соврин соҳиби маълум бўлди.

Учрашув Тошкентлик футболчилар учун омадли бошланди.  Биринчи бўлим бошида Муҳсин Убайдуллаев жарима тўпини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна ўша ҳимоячи белгиланган жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисоб оширди – 0:2. Голан кейин фарғоналиклар катта куч билан олдинга ташланишди. Павел Смоляченко, Сардор Мирзаевлардан бир неча бор қулай имконият вужудга келди. Аммо танаффусга қадар ҳисобни ўзгартириш ҳеч кимга насиб  этмади. 

Иккинчи бўлимда майдон эгалари рақиб дарвозасига катта босим ўтказишди. Лекин барча уринишлар бесамар кетди ва ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. 

Шундай қилиб, Фарғонада ўтказилган “Универсиада-2016” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича бўлиб ўтган баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медали эса Фарғона вилояти терма жамоасига насиб этди. Самарқандлик талаба футболчилар эса уйларига бронза медали билан қайтадиган бўлишди. 

Ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланишди.



«Универисада-2016» 

Футбол 

Финал

Фарғона вилояти терма жамоаси  –  Тошкент шаҳри терма жамоаси - 0:2 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов. 

Голлар: Муҳсин Убайдуллаев 2 та

Фарғона вилояти терма жамоаси: Достон Мирзараимов, Бобур Аминжонов,  Муҳамадсултон Фозилов, Дилёр Эрматов, Фахриёр Ўринбоев, Иқбол Маликжонов, Павел Смоляченко, Нодир Камолов, Риза Айвезов, Сардор Мирзаев.

Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Хайрулло Мадаминов, Улуғбек Олимов.

Тошкент шаҳри терма жамоаси: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Муҳсин Убайдуллаев, Аброр Ҳусаинов, Дониёр Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сардор Собирхўжаев, Сунатилло Мамадалиев, Аббос Махситалиев, Жамшид  Ҳасанов, Алибобо  Раҳматуллаев.

Захира: Толиб Очилов, Шохрух  Мусурмонов. 


Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика