RU

Последние новости

14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  0 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  4 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  3 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   20 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  11 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1

Унаи Эмери билан интервью Новости

Унаи Эмери билан интервью

“Севилья”даги муваффақиятлари эвазига ПСЖни қабул қилиб олган испаниялик мураббий Унаи Эмери Франциядаги фаолияти давомида илк катта интервьюда “Экип” нашри мухбири билан суҳбатлашди.


– Машғулотларда ўйинчилар билан тенг югуряпсиз, улар билан фаол мулоқот қиляпсиз. Услубингиз шундайми?

– Услубим ўз-ўзидан шаклланган. Машғулот мобайнида ёрдамчиларим билан ўйинчиларга нисбатан яқин муносабатда бўламиз, чунки бу ҳозир биз бераётган юкламалар пайтда ва фаолликни талаб қилаётганимизда жуда муҳим. Бизнинг бундай фаол иштирокимиз машғулотни яхшироқ ҳис қилиш ва футболчиларнинг ишлашини англашда ёрдам беради.

Бу футболчиларни яхшироқ билишга ҳам ёрдам берадими?

– Йўқ. Ўйинчилар билан бирга турганингизда улар фаоликни қўшиш талабини яхшироқ адо этишади.

– Майдонда ўйинчилар билан яқин муносабатдасиз. Ундан ташқарида-чи?

– Мулоқотнинг майдонда тугамаслиги афзалроқ. Биринчи навбатда ишчан муносабатни ўрнатиш лозим. Агар бу насиб этса, шахсий даражада ҳам алоқа бўлади. Профессионал талабларим шундай: бор кучни бериш керак.

ПСЖда уч ҳафтадан бери ишлаяпсиз. Жамоа қандай?

– Ундан жуда қониқяпман. Йигитлар барчасини қандай керак бўлса, шундай бажаришяпти. Бу тушунарли – янги мураббий келди. Умид қиламанки, 5 ёки 7 ойдан кейин ҳам ҳамма шундай руҳда ишлашда давом этади.

Бунга шубҳа бормиди?

– Йигитларга буни гапиргандим – кимдир Европа чемпионатидан, бошқа биров Америка Кубогидан ихтиёримизга учиб келди. Йиғинга барча етиб келганда яна такрорлайман: сиз катта ишни адо этдингиз, сиз – ғолибсиз, ҳурматга лойиқсиз, лекин мен аллақачон яхши кўринишга келтирилган жиҳатларни янада ўстириш учун келдим. Бу қийин вазифа. Мен учун эса синов. Ҳаммаси яхши бўлиши учун жамоадан фақат меҳнат ва сабр талаб қилинади.

– Ўйинчилар машғулотлардаги катта юкламалар ҳақида гапиришмоқда.

– Клуб кимлигимни билгани учун таклиф қилди. Кучли футболчи бўлмаганман, аммо мураббий сифатида ўсдим. Чунки футбол қонимда бор. Бобом дарвозабон бўлган ва Испания Кубоги икки марта ютган. Отам ҳам профессионал даражада ўйнаган. Оиламизда футбол кўп нарсани билдирарди. Мен шу муҳитда улғайдим. Ўйинчилик фаолиятимни тугатишим билан учинчи дивизион клуби мураббийига айландим. Ундан “Севилья” билан Европа Лигасидаги уч ғалабагача етиб келдим. Шу сабабли ПСЖ менга тасодифан таклиф билдирмади.

Барибир бу сизни ажаблантирмадими?

– Европа Лигасидаги ғалаба тан олиниш ва машҳурликдир. Бир марта ютиш яхши. Лекин яна ва яна ютиш осон эмас. Бу фақат Жованни Трапаттонига насиб этган (у УЕФА Кубогини уч марта “Ювентус” ҳамда “Интер” билан ютган). ПСЖ билан кўпроқ нарсаларга эришишим мумкин деб ўйлайман. Шартномага имзо чекишдан аввал президентдан нега айнан мени таклиф қилганини сўрадим. У бунга жавобан бир клуб билан Европа Лигасини уч марта ютганимни ва бу ишни унинг жамоаси билан давом эттиришимни сўради.

– Аллақачон французча гапиряпсиз. Тилни билиш ишга эътибор беришда муҳимми?

– Ҳа. Таклиф олганимнинг эртаси куниёқ француз тили дарсларини бошладим. Бу тилни озроқ билардим. Франция чегарасидан узоқ бўлмаган жойда ўсганман.

– Қарор қабул қилишда штаб билан маслаҳатлашасизми?

– Ёрдамчиларим, ўйинчилар билан гаплашиб, уларнинг фикрини тинглайман. Лекин охирги сўзни айтиш менда қолади. Барчаси учун мен жавоб бераман ахир.

Сиз учун ўрнак бўлган мураббий борми?

– “Валенсия”да тўрт йил ишлаганимда бу “Барселона”дан Пеп Гвардиола бўлганди. У футболга кўп нарса берди: тактика, ўйин маданияти, ўйинчиларнинг ҳаракатланиши бўйича. Яна умуман бошқа услубда мени ҳайрон қолдирадиган мураббий бор – Диего Симеоне. Унинг жамоалари жуда катта куч билан, кескин прессинг қўллаган ҳолда ўйнайди. Жамоам ҳам шундай ҳаракат қилишини истардим. Яна менга Марсело Бьелса ёқади.

Нима учун?

– У таҳлилчи мураббий. Футболчиларни бирор нарсани рефлексда, ўз-ўзидан бажариши учун машқларни қайта-қайта бажаришга мажбур этарди.

Видеодан фойдаланишнинг катта ихлосмандисиз.

– Видео ишимиз ва рақиб ўйинини таҳлил қилишда жуда муҳим. Мен жамоавий томошанинг тарафдориман.

Ростдан ҳам бунга кунига 2-3 соат сарфлайсизми?

– Ҳа, ҳафтасига 2 ёки 3 марта йиғиламиз. Бир ёрдамчим ҳар бир ўйинчимизнинг индивидуал ҳаракатларини таҳлил қилади, бошқа бири рақиб ўйинини, мен эса жамоавий ўйинни – бизнинг ва рақибнинг.

ПСЖ қайси схемада ўйнайди? 4-2-3-1?

– Фаолиятим бошида 4-3-3 схемасидан фойдалангандим. Кейин 4-2-3-1га ўтганман. ПСЖ охирги йилларда 4-3-3 билан ўйнади, лекин бошқа услубдан фойдаланиши мумкин. Бу икки схема жуда ўхшаш ва менга қай бири билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Муҳими, футболчининг майдонда қандай ҳаракатланишидир. Схема эса ўйиннинг маълум лаҳзасидаги суратга ўхшайди, лекин 10 сониядан кейин бошқа сурат олинса, бошқача схемани кўрасиз.

Жамоа кучаядими?

– Захирамизда кимлар борлигини билишимиз керак. Ёшлардан кимнидир жалб этармиз. Кавани чапда кўп ўйнади. Энди уни марказий ҳужумчи ролида синаймиз, у бунга руҳан қандай тайёрлигини текширамиз. Янги спорт директоримиз Патрик Клюйверт билан кўп гаплашамиз. Бу масалада шошилиш ярамайди.

Асосий дарвозабонни аниқлаб олдингизми?

– Йўқ. Менга икки яхши посбон керак. Кимдир жароҳат олиб қолса борми... Ким кучли бўлса, ўшани майдонга тушираман. Рақобат зарур. Келганимда Трапп кучлироқ эди, энди Ареола ўзини яхши кўрсатмоқда.

Сиригу-чи?

– Шартнома бўйича у яна икки йил ўйнаб бериши лозим. Демак, бизда уч нафар яхши дарвозабон бор.

Президент Ал Хелаифи олдингизга қандай мақсад қўйди?

– Вазифа – Чемпионлар лигасини ютиш даражасида ўсиб бориш. Бу тушунарли. Чемпионат ва миллий кубоклар ҳақида унутиш керак эмас. Франция чемпионатини ютиш осонлигини айтишганда шундай жавоб бераман: “Осон, қачонки кўп ишласанг”.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика