Унаи Эмери: "Арсенал" январда футболчи сотиб олмайди, лекин ижарага бериши мумкин"
11 янв 2019 00:29
Новости
Унаи Эмери: "Арсенал" январда футболчи сотиб олмайди, лекин ижарага бериши мумкин"
"Канонирлар" устози Эмери клубнинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги режаларини айтиб ўтди.
"Арсенал" январда ўйинчи сотиб олмайди. Лекин, футболчиларимизни ижарага беришимиз мумкин. Денис Суарес ҳақида бўлаётган вазият ҳақида билмайман. Аммо яна қайтараман, биз фақат ўйинчиларимизни ижарага беришимиз мумкин. Билишимча, раҳбарият клубга фойдаси тегадиган ўйинчиларни изламоқда. Мени қўлостимдаги футболчилар жуда яхши. Бошқа ўйинчи сотиб ололмайман", — дея фикр билдирди Унаи Эмери.
Комментарии