RU

Последние новости

00:00Париж-2024. Франция - Миср  3 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  0 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  12 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  0 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  3 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1

Уммон терма жамоаси Тошкентга етиб келди Новости

Уммон терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Уммон миллий терма жамоаси делегацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун 25 май, якшанба куни Тошкентга етиб келди.
Жамоа Тошкентдаги «Миран» меҳмонхонасига жойлашди.

Уммон терма жамоаси делегацияси 35 кишидан иборат бўлиб, унинг 23 нафарини футболчилар ташкил қилади. Қолган 12 киши эса франциялик мутахассис Пол Ле Гуэн қўл раҳбарлигидаги жамоа мураббийлар штабини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Биринчи ўйин Олмалиқ шаҳридаги янги қуриб битказилган ОКМК спорт мажмуаси стадионида ўтказилса, иккинчи ўйин Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин 19:00да бошланади.

Қуйида Уммон миллий терма жамоасининг Тошкентга келган ўйинчилари рўйхати келтирилган:

Дарвозабонлар: Али ал-Ҳабсий (Уиган, Англия), Файз ал-Рушаидий (Ал-Суваик, Уммон), Мазин ал-Касбий (Фанжа, Уммон);

Ҳимоячилар: Жобир ал-Овайсий (Ал-Шабаб, Уммон), Али Салим Наҳар (Дхофар, Уммон), Абдулсалом Амир (Банияс, БАА), Муҳаммад ал-Мусаламий (Фанжа, Уммон), Ҳасан Музаффар (Дофар, Уммон), Саъд Суҳайд (Фанжа, Уммон), Муҳсин ал-Халдий (Саҳам, Уммон);

Ярим ҳимоячилар: Али ал-Жабрий (Ал-Наҳда, Уммон), Ийд ал-Форсий (Ал-Наҳда, Уммон), Қосим Саид (Ал-Наср, Уммон), Аҳмад ал-Маҳаижрий (Фанжа, Уммон), Жума ал-Маъшарий (Ал-Оруба, Уммон), Раид Солиҳ (Фанжа, Уммон), Муҳаммад Салим ал-Маъшарий (Фанжа, Уммон), Фаҳад ал-Жалбубий (Саҳам, Уммон), Муҳаммад ал-Шеиба (Ал-Наҳда, Уммон), Ҳусайн ал-Хадрий (Риёз, Саудия Арабистони);

Ҳужумчилар: Сами ал-Ҳасний (Сур СК, Уммон), Аҳмад ал-Хусний (Ал-Наср, Саудия Арабистони), Ёқуб Абдулкарим (Саҳам СК, Уммон).
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика