RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

Умид Қодиров: "Истиқлол"га қарши ўйин фойдали бўлди" Новости

Умид Қодиров: "Истиқлол"га қарши ўйин фойдали бўлди"

“Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда Фарғонанинг “Нефтчи” ва Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга чиқишди.

Ушбу учрашувда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. “Нефтчи” жамоаси ярим ҳимоячиси Умид Қодиров билан мавсумга тайёргарлик ҳақида интервью олдик.

- Бугун Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказдинглар, ўйин ҳақидаги фикрингизни билдирсангиз.
- Ўйин ҳақида фикир билдирадиган бўлсам, жуда қийин учрашув бўлди. Кураш асосан майдон марказида кечди. Мавсум олди кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйини ҳар бир клуб учун керак деб ўйлайман."Истиқлол" жамоаси ҳам ўзининг чемпионатида кучли ҳисобланади, ўтган йил ОФК кубоги финалида ўйнаганди.

- Аввалги Туркияда бўлиб ўтган йиғинда ҳам “Истиқлол” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушгансизлар. “Истиқлол” клубининг аввалги таркибига қараганда ҳозирги таркиби қай даражада кучли?
- Ўтган йилгига қараганда бу йил анча кучайган, ўзимизда ўйнаб кетган Акмал Холматов ушбу жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. Бундай жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари биз учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

- Мавсумга қай даражада тайёргарлик кўряпсизлар?
- Асосан жисмоний тайёрглик ва техникага кўпроқ эътибор қаратяпмиз, бундан мақсад аввалги ҳолатимизни тиклаб олиш. Мураббийлар ким қандай ҳолатда эканига қараб жисмоний машғулот ўтказяпти. Чунки ҳамма ҳар ҳил ҳолатда. Фарғонада Ҳоким кубоги бўлиб ўтади, ушбу турнирда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Клуб раҳбариятлари азалдан олий ўринларни кўлга киритишни вазифа қилиб келган, шунинг учун ҳам бу йил кучли учликка киришга ҳаракат қиламиз. Жамоада ҳамма шароитлар қониқтиряпти, клуб билан яна икки йиллик келишувга эришдим.

Сотволдиев Жаҳонгир суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика