RU

Последние новости

23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  1 22:57СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол" 1:0 (матнли трансляция)  5 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  4 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  7 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  10 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  19 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  6 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  7 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  4 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай? Новости

"Умид қиламанки, таркибни кучайтира оламиз" — Виталий Левченко ва "Нефтчи"нинг трансферлардаги режаси қандай?

Гарчи танаффус бўлишига қарамай Суперлига жамоалари трансферлар борасида бош қотиришни бошлаб юборишган.

Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи"нинг ҳам табиийки бу борада ўз режалари бор. Фарғоналиклар устози Виталий Левченко билан суҳбат жараёнида трансферлар, кубокда гуруҳда қолиб кетиш ва чемпионат баҳслари ҳақида айрим фикрларни олдик. 


- Суперлигада биринчи давра деярли якунланди. Мавсум бошида кетма-кет ғалабалар қўлга киритила бошланди. Аммо ўртада дуранглар серияси бошланиб кетди. Шундай экан дастлаб бу ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" учун мавсум омадли бошланди. Кейинчалик эса пасайиш юз берди. Йигитлар қаердадир бўшашишди. Бу кўпроқ психологик ҳолат билан боғлиқ, деб ўйлайман. Жамоа ўйинига таъсир қиладиган обьектив сабаблари ҳам бор. 

- Кубокда чемпионатга қараганда кўпроқ иккинчи таркиб, кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имкон бердингиз. Нисбатан енгилроқ гуруҳда қолиб кетиш кутилмаган ҳолат сифатида қабул қилинди. Жамоа олдига Ўзбекистон кубогида жиддий вазифа қўйилмаганмиди? 

- Таркибда билиб туриб ротатцияларга қўл урдим. Айтганингиздек кам ўйин амалиётига эга футболчилар бор. Уларга ўзини кўрсатиши учун имкониятини бердик. Лекин гуруҳдан чиқиш талабларини бажаришга ҳамма футболчилар ҳам руҳий жиҳатдан тайёр эмасди. 

- Асосий муаммо гол уришдами? Умуман жамоадаги ҳужумчилардан қанчалик қониқяпсиз?

- Ҳозирча муаммо кўрмаяпман. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда гол урмоқда. Ким тўп киритишини аҳамияти йўқ. Голли вазиятларни яратишда бутун жамоа меҳнат қилади. 

- Суперлига ҳақида кўпчилик ижобий фикр билдираётганига қарамай ўйин чўзишлар, ҳакамларнинг қарорлари даражага путур етказмаяптими?

- Ўзбекистон чемпионати даражаси тўғрисини айтганда ҳам юқори. Хатоларга келсак, ҳамма ҳам тирик инсон, хато қилишга мойил. Бундан ҳеч ким кафолатланмаган. 

- "Нефтчи" таркибдаги айрим позицияларни кучайтириш ишларини бошлаганми? Трансферлардаги режа қандай?

- Таркибни кучайтириш масаласига келсак, бу йўналишда иш олиб бориляпти. Умид қиламанки, ёзда таркибни кучайтира оламиз. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика