RU

Последние новости

19:24Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК. Таркиблар маълум   0 19:23"Реал"га Родри керак  3 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  2 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  14 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  2 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  4

Умид Аҳмаджонов Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти билан учрашди

Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Японияга жўнаб кетганди.


МОҚ раҳбари у ерда учрашувлар ўтказиб, бир қатор келишувларга эришгани ҳақида хам маълум қилгандик. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бугун, 7 июнь куни Япония Миллий олимпия қўмитаси Президенти Цунеказу Такеда билан ташкил қилинди. Учрашув давомида Япония МОҚ раҳбарига вице-президент Ясуо Саито  хамроҳлик қилди.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик ришталарини янада ривожлантириш, уларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб боришди. Сир эмаски, дзюдо ҳамда каратэ каби Олимпия спорт турларида Япония терма жамоалари жаҳонда етакчилардан ҳисобланишади. Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари ўзбекистонлик спортчиларнинг Японияда малака оширишларини сўраб, Цунеказу Такедага мурожаат қилди.

"Дзюдо ва каратэ бўйича Япония жаҳонда етакчи мамлакатлар сирасига киради. Шунингдек, Токиода жаҳонга машҳур "Кодокан" дзюдо маркази ҳам жойлашган. Биз ўзбекистонлик спортчиларни айнан шу ерда ўз малакаларини ошириб, маҳоратларини янада тоблаб олишларида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрардик. Ўйлайманки бу ҳамкорлик ҳар икки томон учун фойдали бўлади ", - деди учрашув давомида Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Япония МОҚ Президенти  Цунеказу Такеда бунга жавобан Ўзбекистондан ҳам спортнинг бокс, дзюдо, спорт курашлари ва оғир атлетика бўйича ўрганадиган жиҳатлар етарли эканлиги, ҳамкорлик қилишдан Япония томони ҳам манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.


Музокаралар давомида Япония Миллий олимпия қўмитаси билан жамоавий спорт турлари ҳамда стол тенниси бўйича ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олинди. Келишувга кўра, япониялик мутахассислар мамлакатимизда ушбу спорт турларини ривожлантириш лойиҳасида фаол иштирок этадилар. Шунингдек, ҳамкорлик мураббийлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш каби масалаларни ҳам қамраб олади.

Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 9 июнь куни Токиодан тўғри Москва шаҳрига учади. Россия пойтахтида FIFA Конгрессида иштирок этиб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини – Россия-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Лужники” стадионининг мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика