RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  2 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  22 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди Новости

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлигада қатнашаётган клублар директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълумот берди. 

Йиғилиш давомида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш, ёш ҳакамларни тайёрлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунга қарамай, ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган баъзи қарорлар борасида кўплаб баҳсу мунозаралар юзага келаётгани, бу баҳсу мунозаралар натижасида ҳакамларга нисбатан нотўғри фикр шаклланиб қолаётгани таъкидланди. Атайлаб қўпол хатоларга йўл қўядиган, турли қинғир ишларга аралашиб юрадиган ҳакамлар қатъий жазоланиши яна бир бор огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ҳакамлар баъзан инсонийлик омили туфайли хатоларга йўл қўйишлари кузатилаётгани айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларда клублар бош мураббийлари ўйин пайтида ўз ҳиссиётларини жиловлаб, ҳакамларга нисбатан ҳақоратомуз ибораларни ишлатишдан тийилишлари кераклиги таъкидланди. ЎФА экспертлар гуруҳи томонидан ҳар бир ҳакамнинг ҳаракатлари кузатиб, таҳлил қилиб борилади. Ўйин натижасига таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўйганлар тегишли тартибда жазоланади. Шу билан бирга баъзи қарорлар ўйин вақтида мухлисларга шубҳали туюлса-да, мутахассислар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин ўша вазиятда ҳакамлар тўғри қарор қабул қилгани ойдинлашган вазиятлар ҳам бўлаётгани тилга олинди.

Шулардан келиб чиқиб, клублар бош мураббийлари ва мутасаддилари доимо ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти билан ўзаро алоқада бўлиб, хато ва камчиликларни биргаликда бартараф этиб бориш таклиф қилинди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика