RU

Последние новости

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  668 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди Новости

Умид Аҳмаджонов «Про» лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан учрашди

Айни пайтда Тошкент шаҳрида футбол бўйича мураббийлар учун «Про» лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларда 21 нафар мураббий иштирок этмоқда. Малака ошириш курсларида Туркманистон, Ҳиндистон, Таиланд, шунингдек, Суперлигада фаолият олиб бораётган мураббийлар ҳам таҳсил олишмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мазкур курсларда ўқиётган мураббийлар билан учрашди. Унда FIFA ва AFC инструктори Ислом Аҳмедов, Рўзиқул Бердиев, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев, Ҳамиджон Актамов, Жасур Абдураимов, Рустам Абдуллаев ҳамда Баҳром Ҳайдаров каби мураббийлар ҳам иштирок этишди.
 
Умид Аҳмаджонов учрашувни бошлар экан, футболни ривожлантиришда мураббийларнинг роли беқиёс эканлигини айтиб ўтди.
 
«Футболни ривожланишида сиз – мутахассисларнинг роли жуда катта. Мураббийлар савиясини оширмай туриб, футболни юқори поғонага кўтариб бўлмайди. Юртимизда футболни ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз лозим. Шу мақсадда, Суперлига мураббийларидан иборат кенгаш тузишни ва ушбу кенгашга тегишли ваколатлар беришни режалаштирмоқдамиз. Кенгашда сизлар ҳам бўласизлар. Фаолликни ошириб, юртимиз футболи равнақини юксакларга кўтаришимиз лозим», – деди Умид Аҳмаджонов.
 
Йиғилиш давомида шунингдек, мураббийларимиз малакасини ошириш учун уларни хорижий клубларда малака оширишлари, дунёнинг етакчи клублари академияларида иш ўрганиб қайтишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
 
Дўстона руҳда кечган учрашувда мураббийлар Умид Аҳмаджоновга ўз таклифларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
 
Учрашувдан сўнг ўқув-курсида инструктор сифатида фаолият олиб бораётган Ислом Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
«Бу йилги ўқув курслари Европа стандартлари асосида ташкил этилмоқда. Авваллари бундай курслар 6 ой бўларди. Энди эса 1 йил давом этади. Ҳозирча иккита модуль якунланди. Футбол талаблари ўзгариб бормоқда. Мураббийларимиз таҳлиллар асосида қилиниши лозим бўлган ишларни тушунишмоқда. Ушбу курс орқали биз Суперлига, Пролигада фаолият олиб бораётган мураббийлар билан доимий равишда алоқада бўламиз. Курс қизиқ ўтмоқда. Мен мураббийларимиз учун хурсандман», – деди Ислом Аҳмедов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика