Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"
28 окт 19:48
Новости
Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"
Про лига 18-туридан ўрин олган "Олимпик-MobiUz" – "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Фарҳод Нишонов ўз фикрларини билдирди.
"Қизиқарли ўйин бўлди. Рақибимиз бегона эмас. "Олимпик"ни жуда яхши биламиз. Ўзимизга ўхшаган ёшлардан иборат шижоатли жамоа. "Олимпик"нинг ҳам ўзига хос услуби бор. Яхши ўйин кўрсатади, тажрибали мураббийлар ишлаяпти. Ҳар икки жамоа охиригача курашди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз", – деди Нишонов.
- Мавсум давомида кўзланган мақсадга эришиляптими?
- Мақсадимиз - Суперлигага чиқиш. Буни кўп бор такрорладик. Ҳали кураш давом этяпти. Кейинги тур "Локомотив"га қарши ҳал қилувчи ўйинлардан бири бўлади. Бу учрашувга ҳам яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии