RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди Новости

Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатарга жўнаб кетди

Ўзбекистон олимпия қўмитасиа президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун бугун эрта тонгда Қатар мамлакатига жўнаб кетди.

11-13 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари турли масалаларни муҳокама қилишади. Мазкур мамлакатлар қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ФИФА саммитига таклиф этилгани қувонарли, албатта. Доҳа шаҳри 2017 йилнинг февраль ойида ҳам ФИФА саммитига мезбонлик қилганди. Бу Доҳадаги ФИФАнинг иккинчи саммити бўлади.

Қатардаги саммитда ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланади. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, VAR тизимини ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

"ФИФАга аъзо футбол ассоциациялари вакиллари билан тез-тез учрашиб туриш жуда ҳам муҳим. Мазкур учрашувлар давомида уларни қийнаётган масалалар тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари кўриб чиқилади. ФИФА саммитлари орқали бутун дунё футболидаги глобал муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қиламиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди ФИФА президенти Жанни Инфантино бўлажак саммит ҳақида.


Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика