RU

Последние новости

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  0 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  2 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайланди Новости

Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайланди

Бугун 24 февраль куни Тошкентдаги «HYATT REGENCY» меҳмонхонасида CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон Футбол Ассоциациялари) Конгресси бўлиб ўтди.

Конгрессда Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби давлатлардан делегатлар ҳамда Жанубий Корея ва Қатар давлатидан ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар иштирок этишди. 

Кун тартибидаги асосий масала КАФА ташкилотига сайлов орқали янги раҳбарни тайинлашдан иборат бўлди. Унга кўра Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов КАФАнинг янги президенти этиб сайланди.

КАФА Конгрессида қуйидаги расмий делегатлар иштирок этишди:

Саид Алиризо Оғазодий – Афғонистон Футбол Федерацияси Бош котиби

Маҳдий Таж – Эрон футбол федерацияси Президенти

Али Кафашиян (Эрон) – ОФК вице-президенти

Семетей Султанов – Қирғизистон Футбол федерацияси Президенти

Достонбек Қоноқбоев - Қирғизистон Футбол федерацияси вице-президенти

Хуршед Мирзо (Тожикистон)  – КАФА вице-президенти

Давлатманд Исломов – Тожикистон футбол федерацияси Бош котиби

Фарҳод Сайфиддинов (Тожикистон) – Ижроия қўмитаси аъзоси

Чарияр Атаев -  Туркманистон футбол федерацияси вице-президенти

Бобоназар Ҳақназаров – Туркманистон ФФ мусобақалар бўйича бошқарма бошлиғи

 

Шунингдек, КАФА Конгрессига қуйидаги меҳмонлар таклиф этилган:

Воҳид Карданий (Эрон) – ОФК Халқаро бошқарма бошлиғи

Чунг Монг Гью – Жанубий Корея футбол Ассоциацияси президенти

Парк Ёнг Су - Жанубий Корея футбол Ассоциацияси президентининг маслаҳатчиси

Шайх Халифа Ал-Таний – Қатар футбол Ассоциацияси президенти

Халифа Ҳусейн Жоҳар – Қатар футбол Ассоциацияси президентининг маслаҳатчиси

Тариқ ал Наама - Қатар футбол Ассоциацияси вице-президенти

Али Дауд Ал Шукри – Қатар футбол Ассоциацияси Ижрочи-директори

Муштоқ Ал-Ваели - Қатар футбол Ассоциацияси Ижрочи-директори 

Рейтинг: +103   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика