RU

Последние новости

19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  52 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  17 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  9 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  35 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди" Новости

Умарали Раҳмоналиев: "Гватемала билан ўйинда дисквалификацияни эмас ғалабани ўйладим, Бразилияни чиқиб кетиши эса ҳақиқий сенсация бўлди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, Тимур Кападзе мазкур йиғинга яқинда U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган бир нечта футболчиларни жалб қилди. Улар эндиликда ёш эмас, балки олимпиячилардир. Кеча кўтаринки руҳда бўлиб ўтган машғулотдан сўнг Умарали Раҳмоналиевнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Ёшлар терма жамоасидан сўнг олимпиячилар билан машғулотлар қандай кетяпти? Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?

- Жаҳон чемпионати қизғин руҳда ўтди. Биз учун катта мактаб вазифасини бажарди, десак муболаға бўлмайди. Кўп нарса ўргандик. Ютишни, мағлубиятдан қандай қилиб чиқиб кетишни. Бундан ҳам яхши натижа қайд этишни истагандик. Аммо сўнгги дақиқада диққат етишмади. Ҳозирги йиғинга тўхталсам, машғулотларни бошлаб олдик. Жуда яхши ва аҳил жамоа шаклланган. Шу боис бу ерда фақат ўсиш мумкин. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.  Албатта, янги жамоага қўшилишда озгина бўлса ҳам кўникма ҳосил қилдим. Ҳозирча қийинчилик туғидргани йўқ. 

- Исроил билан учрашувни дисквалификация сабаб ўтказиб юбордингиз. Гватемала билан ўйин вақтида кейинги ўйинда қатнашмаслигингизни билармидингиз?

- Бу ҳақида ўйлаганим йўқ, фақат ютуқ ҳаёлимда бор эди. Майдонда биринчи навбатда ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Ўша вазиятда икки нафар ҳимоячимиз олдинда қолиб кетгани сабабли тактик фол ишлатишга мажбур бўлдим. Афсуски иккинчи сариқ карточкани олдим. 

- Мусобақа фаворитларидан бири Бразилиянинг Исроилга ютқазиб чиқиб кетиши кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Исроил терма жамоаси жисмоний ҳолати аъло даражада бўлгани учун тартибли футбол кўрсатди. Ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бразилияни чиқиб кетишини албатта сенсация сифатида қабул қилдим. 

- "Рубин" Россия Премьер-лигасига чиқди. Бу сизнинг клубдаги тақдирингизга қанчалик таъсир ўтказади?

- "Рубин"нинг элитага қайтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ишонч тақдим этилса, ўзбекистонлик футболчилар Премьер-лигада бемалол ҳаракат қилиб, футболимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика