RU

Последние новости

17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  2 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  4

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти" Новости

Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"

Суперлиганинг 9-турида "Андижон"га қарши ўйиндан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Менимча, ўйин барча учун қийин ўтди. Чунки иккала жамоа ҳам водийдан, шу сабабли барча 100 фоиз кучи билан майдонга тушди. Ўйин бошидан охиригача барча - футболчилар, мураббийлар штабидан тортиб, мухлисларгача босим остида бўлиб турди. шундай қийин ўйинда 3 очко олганимиздан хурсандман.

- Ўтган ўйинларга қараганда бу сафар кўпроқ ротация кузатилди.

- Таркибимизда касал бўлиб қолган футболчилар бор. Шунингдек, айрим футболчиларимизда шамоллаш белгилари йўқолмаган. Шуни ҳисобга олган ҳолда жамоа таркибида ким соғлом ҳолатда бўлиб турса, ўша майдонга тушяпти ва жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиляпти. Агарда барча футболчилар сафга қайтадиган бўлса, ротацияни сифатга қараб эмас, каттароқ масштабда амалга оширишимиз мумкин.

- Сўнгги пайтларда Тома Табатадзега сермаҳсуллик етишмаяпти. Унинг голлар ура олмаётгани ҳақида нима дея оласиз?

- Унинг мушакларида жароҳати бор эди. У яқиндагина машғулотларга қўшилди ва тўлақонли шуғулланишни бошлади. Унга ўзининг юқори ҳолатига келиб олиши учун вақт беряпмиз. Тома тезроқ ўзига келиб олишини истайман. Ўйинда унда вазиятлар бўляпти, барча буни кўриб турибди. Булардан фойдаланиш ва икки тайм ўйнашга ҳаракат қилиш керак. У жамоада рақобат катталигини яхши билади, шу сабабли у кейинги ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишига ҳаракат қиламиз.

- "Андижон"нинг ҳозирги ҳолати унчалик яхши эмас. Рақибга қандай баҳо бера оласиз?

- Таркиб ёмон эмас, сифатли футболчилар кўп. Мавсум олдидан клуб яхши ишларни олиб борди деб ўйлайман. Бизда ҳам уларда ҳам жамоа деярли янги ва майдонда янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, барчани қувнатишимиз учун иккимизга ҳам вақт керак. Совуган мияга барчасини тахлил қилиб чиқиш керак. Жамоада ўйин бор. Шунчаки кичик деталларни яхшилаб олиш керак. "Андижон"га навбатдаги ўйинларда омад ва ушбу мавсум олдидан қўйилган мақсадларини бажаришда муваффақият тилаб қоламан. 

- Ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Барча мухлислар ушбу ғалабани исташганди. Шу сабабли илк навбатда бу ғалаба уларники. Иккинчидан эса майдонга тушиб, мухлислар учун ўйнаган футболчилар руҳий роҳат олишлари керак. Бугун футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам роҳат олишди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика