RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман" Новости

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман"

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Умар Эшмуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Кетма-кет 2 марта кубок чемпионлиги ҳақида

Кайфият зўр, кайфият яхши. Ҳар сафар кубокни қўлга киритганда, бирорта ютуққа эришганда кайфият барибир яхши бўлади. Ҳар сафар ғолиб бўлишнинг ҳам гашти бор. Худо насиб қилиб, иккинчи сафар ҳам бунга эришдик.

- “Навбаҳор” гол урганидан кейин, қўшимча бўлимларга ўтилди. Ўйин режаси бўйича жамоа бунга тайёрмиди?

- Биз ҳар қандай ҳолатда ютуқ учун охиригача курашамиз. Экстра тайм бўладими, 90 дақиқами, фарқи йўқ. Асосий бўлимда ғалаба қозона олмадик, экстра таймда муваффақиятга эришдик. Агар унда ҳам бўлмаганда, пеналтилар сериясида ҳаракат қилардик. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашдик.

- “Навбаҳор”нинг жавоб голидан кейин кайфият тушиб кетмадими?

- Энди барибир хато бўлди, гол ўтказиб юбордик. Аммо кучимиз бор эди. “Навбаҳор” ҳам бизни жуда ҳам қийин ахволга солиб қўймаган ва ҳужумлар қилмаётганди. Шу туфайли битта оддий гол ўтказиб юбордик. Кейин эса ўзимизга келишимиз у қадар қийин бўлмади.

- Охирги ўйинларда таянч ярим ҳимоясида ўйнаяпсиз. Анча йиллардан кейин мураббий сизни мазкур позицияга қўймоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ҳа, қийинчилик томонлари бор. Энди марказий ҳимоядан кўра, таянч ярим ҳимояда кўпроқ югуришга тўғри келади. Энди барибир мураббий қайси чизиққа қўйса ва жамоага қаердан фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман.

- Суперлигадаги илк чемпионлик ҳақида

- Насиб. Шунга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйинимиз ёмон эмас, охиригача курашамиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика