RU

Последние новости

21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  2 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  3 20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  81 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  62 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  51 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  8 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш" Новости

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида клублар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Хусусан, яқинда "Андижон" бош директори этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев кейинги йилги режалар ҳақида тўхталди. 

"Хабарингиз бор, йилнинг асосий қисмини "Бунёдкор"да ўтказдим. Сўнгги 4 йил давомида мазкур клубда бош директор лавозимида ишладим. Ноябрь ойи ўрталарида "Андижон" клубидан таклиф бўлди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ишга таклиф қилдилар. Мақсад "Андижон" жамоасини кучайтириш. Жамоанинг кейинги йил Суперлигада муносиб иштирок этишини таъминлаш. Кучли футболчилар билан музокара олиб бориб клубга жалб қилиш, мавсум тараддудини юқори савияда ўтказиш. Ҳамма масалани кўтардилар. Энг асосийси "Андижон" клуби бутун Андижон футболини бошқариши керак. Бутун футбол мактаблари, академиялар "Андижон" клуби учун ишлаши лозим. Бирорта ёш футболчи клубимиз эътиборидан қолиши керакмас. Иккинчидан футболчи Андижон вилоятидан бошқа вилоятга бежиздан-бежиз шунчаки ўтиб кетиши керакмас. Тизм ишлаб чиқдик. Буни тақдим қиламиз. "Андижон" бутун вилоят ривожланиши устида туради. Албатта худуди ассоциация билан биргаликда. 

Олдинда ишларимиз кўп. Катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Мана янги формат лойиҳаси эълон қилинмоқда. Эндиликда Суперлигада 10-ўринни эгаллаган жамоа ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Шундай жамоа қилишимиз керакки, биринчи йил учун 10-ўриндан тепада юрадиган. Ниятларимиз бор. Жамоамиз имкон қадар юқори ўринда юрсин. Лекин рақобатни кўряпсиз. Дастлабки босқич учун камида ўрнимизни ўртароқ поғонада сақлаб қолишга эътибор қаратяпмиз. Лекин 2024 йил Андижон футболи ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Жамоамиз 1964 йил ташкил қилинган. Шу юбилей учун Андижонга нимадир тақдим қилишимиз керак", - дейди Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика