RU

Последние новости

20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  5 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  8 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  1 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Осиё кубоги 3-ўрин учун Тожикистон (3:3, пенальтилар серияси — 2:3)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйиннинг бориши жуда ўзгарувчан бўлди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтимизда, 3-голни уришимиз ва ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик ва Тожикистон ҳатто ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Бироқ пенальтилар сериясида адолат тантана қилди ва биз бугун ғалабага ҳақлироқ эдик.

Осиё кубогида ғолиб бўлиш учун етишмаган жиҳат ҳақида

— Жаҳон чемпионати олдидан кўп жиҳатларимизни яхшилашимиз ва янада кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Баъзида тактик тайёргарликдан кўра руҳий тайёргарлик муҳимроқ бўлади. Чунки Эронга қарши баҳсда айнан шу омил бизга панд берди. Йигитлар маълум вақт концентрацияни йўқотишди. Барчага бирдек муносабатни сақлаб қолишимиз керак. Бу ғалаба учун энг муҳим элементлардан бири.



Тожикистон терма жамоаси ва бугунги баҳс ҳақида

— Тожикистон терма жамоаси ушбу турнирга жуда яхши тайёрланган ва ўйин жиҳатдан анча ўсишга эришган. Айниқса гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олганидан сўнг, руҳий томондан ҳам ўсган. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди, охиригача жанг қилишади ва жуда рақобатбардош жамоа. Мотивациямиз бўлмагани сабабли назоратни йўқотдик, айрим вазиятларда футзалчиларимиз хатоларга йўл қўйишди. Аввалги учрашувлардаги ғалабаларимиз ва бугунги ютуғимиз ўртасида жуда катта фарқ бор.

Мураббий жамоада нималарни ўзгартиргани ҳақида

— Жамоага келганимдан сўнг бир қанча тактик ўзгаришлар қилдим. Жамоага янги схемаларни киритдим, лекин мен учун энг муҳими, жамоамиз турли вазиятларга қандай муносабатда бўлишлари, ўйинни назорат қилишларида. Ўйлайманки, бу биз яхшилашимиз керак бўлган энг катта муаммо, чунки ўйинни назорат қилиш учун умуман хатоларга йўл қўймаслик лозим.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика