RU

Последние новости

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та урдик"  1 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  3 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  10 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  4 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  136

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди? Новости

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?

Лига мазкур масала юзасидан "Андижон" футбол клуби, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармасига мурожаат қилди.

"28 апрель куни Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилиши лозим. Мазкур беллашувга бўлган қизиқишнинг юқори экани Лигани ҳам қувонтиради, ҳам хавотирга солади. Чунки 2024 йилнинг 13 апрель куни "Бобур Арена" стадионида ўтказилган "Андижон" – "Динамо" учрашувида қатор камчиликлар баёнлаштирилган. Техник зона ортида жойлашган трибунадаги томошабинлар ёрдамчи ҳакамга тинимсиз равишда бетон бўлаклари ва тошлар отгани, учрашув якунланганидан кейин ҳам бу ҳолат давом этиб, кийим алмаштириш хонасига йўл олган ҳакамларга бетон бўлаклари ва тошлар отилгани, футболчиларнинг оила аъзолари учрашув якунида техник зонага қўйиб юборилгани, оқибатда футбол учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ қатор нормалар бузилгани учрашув билдиргисида қайд этилган. 

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ камчилик масаласида Лига клуб билан ишлайди. "Андижон" фан клуби эса уюшқоқлик, байрам кайфияти ҳосил қилиш ва қатор масалаларда ўзини намоён этаётганидан келиб чиқиб, "Насаф" билан учрашув мухлисларсиз ўтиши масаласи Тартиб-интизом қўмитасига оширилгани йўқ. Бироқ хавфсизлик масаласидан келиб чиқиб, 28 апрель кунги беллашув учун стадионининг 1, 1А, 2, 32-секторлари, шунингдек, VIP трибуна остидаги ўриндиқларни вақтинча ёпиш ҳамда мазкур секторлар учун чипталарни савдога чиқармасликни мақсадга мувофиқ деб топилди. Лига комиссари учрашуволди митинг давомида мазкур масалаларни жамоат тартибини сақлаш учун масъул органлар билан келишиши кўзда тутилган. 

Ўз навбатида, Лига андижонлик футбол мухлисларига бевосита мурожаат қилади. Андижон халқи меҳмондўст ва бағрикенглиги билан ном таратган. Шунга қарамай, айрим номақбул шахсларнинг хатти-ҳаракати юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, ён-атрофингиздаги шахсларни бу каби ишлардан қайтариш, уларни тўғри йўлга бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро, айрим шахсларнигина деб, клуб мухлисларсиз стадион, чипталар савдоси ва бошқа масалаларда азият чекиши ҳам тўғри эмас. Ишонамизки, катта ёшли футбол мухлислари айрим шахслар ўзини ислоҳ қилишида уларга тўғри йўл кўрсата олади. Рақобатбардош клуб, футбол байрами ва ажойиб мухлислар билан вилоят футболи янада яхшироқ марраларни забт эта олишига умид билдирамиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика