RU

Последние новости

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  3 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Улуғбек Бақоев: “Сўғдиёна” ОЧЛда иштирок этишга тайёр" Новости

Улуғбек Бақоев: “Сўғдиёна” ОЧЛда иштирок этишга тайёр"

19-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.

“Андижон” турнир жадвалининг сўнгги ўринларидан бирида турганлиги сабабли, бу жамоага сафарда қарши ўйнаш қийин бўлишини аввалдан билгандик. “Андижон” учун ҳам, биз учун ҳам айни пайтда ҳар бир очко олтинга тенг. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. “Андижон” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

- Ўйингача мақсадингиз қандай эди? Ғалаба қозонишми ёки дурангми?

- Биз доим майдонга ғалаба учун чиқамиз. Билишимча, бу нормал ҳолат. Ҳар бир жамоа ютишни хоҳлайди. Аммо, футболда доим ҳам сен айтганинг бўлавермайди. Бироқ, бугун майдонга ғалабани кўзлаб чиққандик, лекин якунда дурангга эришдик.

- Қайд этилган натижадан қониқдингизми?

- Қониқдим десам ҳам бўлади, қониқмадим десам ҳам бўлади. Сабаби, ҳар бир очко учун кураш олиб бораётган жамоадан очко олиш яхши, албатта. Бу мени қониқтирди. Лекин қониқмаган жиҳатим шундаки, ўйин якунларида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз алам қилди. Мана шу икки омиллар қониқишим ва қониқмаслигимга сабаб бўлди.

-“Андижон” жамоасининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич жойи учун кураш олиб борадиган тартибли жамоа деб айта оламан. Қолаверса, жамоани яхши мутахассис бошқариб бормоқда.

- Жамоангиз иккинчи даврада мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Билишимча, жамоанинг ички муҳити яхшилигидан бўлса керак деб ўйлайман. Клубдаги барча бир бирини ҳурмат қилади. Менинг фикримча, мана шу жиҳатлар муваффақиятли одимлаётганимизга сабаб бўлса керак деб ўйлайман.



- Икки-уч йил аввал жамоада молиявий қийинчиликлар борлиги ҳақида жуда кўп ёзишганди. Ҳозирги кунда жамоанинг молиявий аҳволи қандай?

- Молиявий томонларимиз ҳақида маълумот бериш ҳуқуқи йўқ менда. Лекин, шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда муаммоларимиз йўқ.

-Ҳозир жамоангиз учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эга. Агар борди-ю, “Сўғдиёна” Ҳалқаро мусобақага йўлланма олса, Жиззах бу мусобақани ўтказишга тайёрми?

- Ўйлашимча, Суперлигада ўйнаётган ҳар бир клуб ОФК мусобақаларида ўйнашга тайёр бўлса керак. Суперлиганинг ҳар бир клуби ОФК талаблари бўйича иш олиб бормоқда. Шулар қатори, биз ҳам тайёрмиз.

- Жамоа сардори Санжар Рашидов сўнгги пайтларда заҳира ўриндиғида қолиб кетмоқда.

- Сўнгги пайтларда жуда кўплаб учрашувларимиз бўлиб ўтди. Шу сабабли, Санжар бироз чарчаб қолди. Қолаверса бугун “Андижон” тўп учун юқори қаватда қандай ўйнашини билганимиз учун Рашидовни заҳирада олиб қолдим.

- Мураббий сифатида учинчи ўринни қўлга киритишингизга ишонасизми?

- Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз. Қолганини вақт кўрсатади.

- “Андижон” бир киши кам бўлиб қолганидан кейин жамоангиз ҳужум қилишни камайтирди. Бунга нима сабаб?

- Кубокнинг қайсидир ўйинида худди шундай ҳолат юз берди. Ўйин сўнггида бир киши кам бўлиб қолган рақибларимиз 95-дақиқада дарвозамизни ишғол этди. “Андижон” бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан, барибир икки ҳужумчиси олдинда эди. Шу сабабли, кўпроқ урғуни ҳимояга қаратдик.


“Андижон” матбуот хизмати

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика