RU

Последние новости

08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  0 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  8 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  54 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  49 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  12 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  4 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  3

Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман"

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Андижон" билан дуранг ўйнади, Наманганда ютқаздик, йигитлар кичик руҳий ўрага тушиб қолишганди. Шу боис футболчиларимга раҳмат. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз керак эди. Бугун меҳмонлар посбони ажойиб сейвларни амалга оширди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Бугун Саҳоб Рашидовга имкон бердингиз. Кейинги ўйинларда ҳам жиззахлик ёшларга кўпроқ имкон беришингизни тилайман.

- Барчамиз Ўзбекистонда яшаймиз. Нима учун маҳаллий ёки бошқа вилоятли футболчиларга ажратишимиз керак? Агар статистикага қарасангиз 99 фоиз ўйинчилар майдонга тушишмоқда. Фақат Ойбек Нурматов жароҳати боис майдонга тушмаяпти.

- Саҳоб Рашидов ҳақида фикрингиз... Жиззахда бўлган аввалги ўйинда сўраганимда ёшларга имконият бериш ҳақида айтгандингиз. Балки яна бошқаларни ҳам жалб қиларсиз...

- Агар машғулот жараёни ва олдинги ўйинларга эътибор қилсангиз биз футболчиларнинги жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Намангандаги ўйиндан кейин 5 нафар ўзгаришни амалга оширдик. Сабаби толиқиш кучли бўлди. Саҳоб Наманганда нега майдонга тушмади? Шамоллаб қолганди. Бугун унга имкон бердим ва гол урганидан хурсандман. Унга омад тилайман ва миллий терма жамоа даражасига чиқишини тилайман.

- Бугунги ўйинда дарвозабонни ўзгартирдингиз. Аввалги ўйин Милан Митрович олдинга чиқиб кетиб хато қилди ва гол ўтказганди. Бу қарорга келишингизга шу ҳолат сабаб бўлдими?

- Йўқ, шунчаки йигитлар руҳий ўрадан чиқиб олишларини хоҳладик. Кимдир хато қилгани учун захирада қолмади. Футболчи ўзига келиб олади ва яна ўйнашда давом этади. Бу футбол. Ким гол ура олмаса ва кўпроқ хато қилса ютқазади.

- Ширинбой Абдуллаев ишончингизни оқлай олдими?

- Ҳа яхши ўйнади. Беш балли тизимда беш балл қўямиз.

- Искандар Шойқулов ҳақида фикрларингиз.

- Биз бир жамоамиз. Алоҳида футболчиларга тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика