RU

Последние новости

15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  1 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз" Новости

Улуғбек Бақоев: "ОЧЛга йўлланма олишга ҳаракат қиламиз"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Локомотив" жамоасини яхши биламиз, таркиби жуда кучли, амалдаги мамлакат вице-чемпиони, қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Улуғбек Бақоев. 

- Қайси ўйин қийинроқ бўлди? "Пахтакор" биланми ёки бугун "Локомотив"га қарши? 
- Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз. Унинг статусига қарамаймиз. Ҳар бир ўйинга тайёрланиб майдонга тушамиз. Натижа эса ўйинга қараб бўлади.

- "Сўғдиёна" дастлаб "Пахтакор"ни, кейин "Локомотив"ни мағлуб этди. Бунга қандай эришилди?

- Бу футбол, агар ҳар бир футболчи 100 фоиз кучи билан ўйнаса. Фамилия ёки классдан қатъий назар ҳаракат қилса натижа бўлади.

- Бугун сенсация бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Бугун ҳаракат қилдик. Агар сесация десангиз майли сенсация бўла қолсин. Бу ҳақдa ўйлаганим йўқ.

- "Сўғдиёна" бу мавсум қайси ўринларга кураша олади?

- Биласизми, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз ва мавсум якунида мусобақа жадвалига қараймиз.

- Саволни бошқачароқ берамиз: Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнаш.

- Ўтган йил ОЧЛга чиқиш учун озгина етмай қолганди. Бу йил шунга умид қилса бўладими?

- Биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир барча жамоалар тенг кучли ва кутилмаган натижалар ҳали кўп бўлади.



Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика