RU

Последние новости

22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  0 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  1 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  4 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  13 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  6 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  11 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  10 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  9 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Мағлубиятда ҳеч кимни айбламоқчи эмасман"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва келгуси ўйинларда бугунги рақибимизга омад тиламан. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал этилди. Тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол барчасини барбод қилди. "Навбаҳор" биздан кўра тезкор ҳаракатланди. Футболда ҳеч ким бундай ҳолатлардан суғурталанмаган. Ким гол урса ютади.

Танаффусда футболчиларни руҳлантиришга, 3:0 ҳисоби бу ҳали мағлубият эмаслигини таъкидладим. Авваламбор ўзларини ҳурмат қилишларини сўрадим. Иккинчи таймда ўйин бироз яхшиланди. Лекин натижа ҳаммасини кўрсатиб турибди. Биринчи бўлимдаёқ учта гол ўтказиб юбориш кўп. Буни қабул қилиш эса осон эмас. Сабр қилган ҳолда келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мағлубиятда айнан кимнидир айблашни истамайман. Ўйинни чуқур таҳлил қиламиз ва тегишли хулосага келамиз. Ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. 

"Навбаҳор"га доим яхши муносабатда бўлганман. Ўйнаган давримда ёқимли хотиралар қолган. Бу ердаги муҳит ва жамоа яхши. Ҳар бир мураббий ўз фалсафаси ва услубига монанд селекция ишларини олиб боради. Ҳозир эса қўл остимдаги футболчилардан фойдаланишга тўғри келади. Трансфер бозори пайтида ўзимизга керакли футболчиларни жалб этиш борасида раҳбарият билан гаплашамиз", - деди Улуғбек Бақоев.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика