RU

Последние новости

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Улуғбек Бақоев: "Бухоро" футболчиларининг олдида хижолатдаман" Новости

Улуғбек Бақоев: "Бухоро" футболчиларининг олдида хижолатдаман"

"Пахтакор" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва Шаҳбоз Эркинов иштирок этди.

"Бобуржон Омоновни жароҳати боис мажбуран ўзгартирдик, ўшандан кейин икки дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчи таймда вазиятлар бўлганди. Гол уришимиз ҳам, кўп гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Ўйлашимча бугун "Пахтакор" ҳақли равишда ғалаба қозонди", - дейди Улуғбек Бақоев.



"Оғир ўйин бўлди, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши. Биринчи тайм ёпиқ ва ҳимоядан ўйнадик, иккинчи таймда эса натижа ҳам бундай ўйнашга имкон бермади. Рақиб ҳам осон ғалаба қозонмади деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда "Пахтакор"га омад тилайман", - дейди Шаҳбоз Эркинов.


- "Бухоро"нинг қониқарсиз натижаларига нима сабаб бўлмоқда? Молиявий ҳолатми?

- Руҳий томонлама албатта ҳар бир меҳнатга ҳақ тўланиши лозим. Ҳозирги кунда йигитлар молиявий муаммо туфайли қийналишмоқда. Барча ўйинларга тайёрлангандек тайёрланаяпмиз, машғулотларда ишлаяпмиз. Футболчиларда жисмоний ҳолати яхши, руҳий жиҳатдан бундай дея олмайман.

- Молиявий инқироз давом этаверса сизнинг мураббийлик фаолиятингизга таъсир қилмайдими?

- Менимча бу савол кўпроқ раҳбариятга бўлса керак. Улар ваъда беришган, ваъда беришмоқда. Очиғи йигитларнинг олдида ҳозир хижолатдаман. Сабаби барча футболчиларнинг оиласи бор, фарзандлари бор. Ҳозир фақат кутаяпмиз, ижобий янгиликлар бўлишини кутамиз. Шахсан ўзимга келсак "Бухоро" билан шартномамни охиригача ишлайман, мавсум охирида кўрамиз.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика