RU

Последние новости

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  0 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор" Новости

Улуғбек Бакаев: "Ўғлим терма жамоага чақирилиши мумкинми? Барчада имконият бор"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Беллашув қийин бўлишини билардик, чунки "Қўқон-1912" Суперлигага йўл олиш учун асосий даъвогарлардан бири саналади. Шу боис, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. 

Ўйин шуни кўрсатдики, иккала жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо биз рақиб дарвозасини ишғол қилдик ва ҳимояда тартибли ўйин намойиш этдик. Йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклайман.

Биз Ғузорда гол уришимиз мумкин эди. Ўтказиб юборган вазиятларимиз ҳам бўлди. Бугун ҳам шундай ҳолат кузатилди. "Шўртан" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ўз тактик схемасида ўйнайди. Ҳар бир мураббийнинг ўз тактикаси, фалсафаси, қарашлари бор. Иккала рақибни солиштирганда, "Қўқон-1912" кўпроқ ёқди, улар юқори даражадаги жамоа. Ўйлайманки, улар ўз олдига қўйган мақсадига эришади.

Ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетдик. Бундан кўринадики, жамоамиз кучсиз эди. Жорий йил клуб раҳбарияти Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинга интизом билан ёндашиб, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиб, фидойилик кўрсатиб, халқимиз, “Бухоро” мухлислари ва раҳбарият олдидаги вазифаларни уддалаймиз.

Ўғлим Ўзбекистон терма жамоасига чақирилиши мумкинми? Амир ҳозирда Беларусда ўйнайди. Терма жамоа сафига кириш учун ҳар кимда имконият бор. Барчаси фидойиликка, сабр-тоқатга, меҳнатга боғлиқ. Агар инсон ҳаракат қилса, меҳнатсевар ва сабрли бўлса, омад ҳамиша у томонда бўлади. Ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, бироқ бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Энг муҳими, терма жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани уддалаган ҳолда жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳисобланади", деди бухороликлар устози.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика