RU

Последние новости

00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  8 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Улар Олимпиадага борадилар - Екатирина Воронина! Новости

Улар Олимпиадага борадилар - Екатирина Воронина!

Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина. У 1992 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўн бир ёшидан тажрибали мураббий Елена Свечниковадан енгил атлетика сирларини ўрганиб келяпти. Навбати билан туман, шаҳар ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда тобланиб, маҳоратини ошириб борган атлетимиз халқаро майдондаги илк совринига 2007 йили Беларуснинг Брест шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги биринчи Евроосиё спорт ўйинларида эришган. У найзани 40 метру 86 сантиметрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритган.

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этган Екатерина 2013 йилда Бухорода бўлиб ўтган Универсиада мусобақасининг баландликка сакраш баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. “Кичик Олимпиада” дея эътироф этилган Универсиада мусобақаларида маҳоратини оширган Екатерина ўша йили Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг еттикураш баҳсларида 5599 очко билан кумуш медал билан тақдирланди.

2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган 17-Ёзги Осиё ўйинларининг еттикураш беллашувларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Воронина 5912 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди.

Енгил атлетикада бизга медаль олиб келиши кутилаётган спортчи ҳақидаги бошқа маълумотларни >>> olamsport.com сайтида ўқишингиз мумкин!

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика