Украина ФФ президентига нисбатан 3та жиноий иш очилди
13 ноя 2018 11:29
Новости
Украина ФФ президентига нисбатан 3та жиноий иш очилди
Коррупцияда айбланаётган Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелкога нисбатан 3та жиноий иш очилди.
Украина миллий антикоррупцион бюросида қуйидаги моддалар бўйича иш очилган: "Раҳбарлик ёки хизмат вазифасини суистеъмол қилиш", "Ишончсиз маълумотни декларация қилиш" ва "Ноқонуний йўллар даромад орттириш".
Украина бош прокуратурасида Павелкога нисбатан қуйидаги моддалар бўйича айблов эълон қилинган: "Давлат мулкини катта миқдорда ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш" ва "Раҳбарлик ёки хизмат вазифасини суистеъмол қилиш натижасида оғир оқибатларга сабабчи бўлиш".
Полиция эса қуйидаги модда бўйича иш очган: "Давлат мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш".
Комментарии