RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  1 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Учта тахмин, битта рақиб Новости

Учта тахмин, битта рақиб

Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким бўлишини интиқлик билан кутишяпти.

Осиё Кубогида секин-аста гуруҳ ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган "B" гуруҳидаги 3-тур баҳсларидан сўнг биз жой олган гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан 1/8 финалда ўйнайдиган рақиб номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб "B" гуруҳида Иордания 7 очко билан биринчи, Австралия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳдаги иккинчи жамоа, яъни Австралия бизнинг гуруҳдаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳам, Япония ҳам бир хил 6 очкодан тўплаган, фақат тўплари нисбати бизда яхшироқ. 17 январь куни бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Дуранг натижа ҳам гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимизни таъминлайди. 

Агар Япония билан бўладиган ўйинда мағлубиятга учрамасак, унда плей-оффда "E" гуруҳининг 2-жамоаси билан ўйнаймиз. Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлади. Ҳозирча гуруҳ жадвалида Қатар билан Саудия Арабистони бир хил 6 очко жамғарган. Фақат тўплар нисбатига кўра Қатар 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Бизнинг гуруҳда ким 1-ўринни олса плей-офф баҳсини 21 январь куни Шаржадаги стадионда ўтказади. Иккинчи ўринни олган жамоа эса Ал Айнда қолиб Австралия билан ўйнайди. Қизиғи, боягина якунига етган Австралия - Сурия баҳси "Халифа бин Зайед" стадионида ўтказилди. Индинга биз ҳам шу стадионда ўйнаймиз. Мағлубиятга учраган жамоа 21 январда яна шу стадионда ўйнашига тўғри келади. 

Энг қизиғи шундаки, гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатсак, плей-оффдаги рақибимиз ким бўлишини бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Чунки "E" гуруҳининг охирги тур учрашувлари Ўзбекистон - Япония баҳси якунига етаётган бир паллада старт олади. 

Хуллас, плей-оффда бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар сони учтани ташкил этяпти, лекин шулардан биттаси рақиб бўлади. Сизнингча, 1/8 финалда Австралия, Қатар ёки Саудия Арабистонидан қайси бири тушгани маъқул?

P.S. 17 январь куни биз диққат билан кузатадиган иккита ўйин:

18:30. Ўзбекистон - Япония

21:00. Саудия Арабистони - Қатар

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика