RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди" Новости

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди"

«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учқун ака, бугунги ўйин таблодаги натижага мос бўлди, дея оласизми?

- Шубҳасиз, жамоамиз бугунги рақибдан ҳар томонлама кучли эди ва натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Ўйиндан олдин биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Йигитларда ҳам хоҳиш ва иштиёқ жуда кучли эканлиги бугунги баҳсда намоён бўлди. Олдинги баҳсларда жамоа ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмаганлигимни айтгандим. Бугун эса йигитлар кўрсатмларни тўлиқ бажаришди. Бош мураббийимиз Илҳом Шарипов озроқ бетоблиги сабаб, айни дамда Тошкентда даволанаётган бўлсаларда, ўйиндан олдин кўрсатмаларни бериб, йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар. Илҳом ака тез орада сафимизга қайтадилар.

- Бугунги баҳс «Динамо»нинг мавсумдаги энг чиройли ўйини бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин умид қиламанки энг яхшиси ҳали олдинда.

- Бугун «хет-трик»ка эришиб, чемпионат тўпурарига айланган Амиржон Сафаров билан алоҳида иш олиб борилаяптими?


- Ёш ҳужумчимиз мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳар бир ёш футболчи билан бўлгани каби, у билан ҳам машғулотларда ва ундан кейин алоҳида иш олиб бориляпти. Ўтган ўйинларда Амиржон майдонда хато ва камчиликларга йўл қўйган эди. Бугун эса ўша хато ва камчиликларидан тўғри хулоса чиқариб, ўйинда ўзини кўрсата олди. У тўпурарга айланган бўлсада, ўсишдан тўхтамаслиги шарт. Ўшанда у муваффақиятга эриша олиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика