RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  2 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  15 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  3 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Учқун Қобилов: "Барча жамоалар "Динамо"га қарши бор кучи билан ўйнаяпти" Новости

Учқун Қобилов: "Барча жамоалар "Динамо"га қарши бор кучи билан ўйнаяпти"

«Динамо» - «Пахтакор-2» (2:1) ўйинидан кейин «Динамо» жамоаси катта мураббийи Учқун Қобилов учрашув ҳақида тўхталди.

- Учқун ака, биринчиликнинг аутсайдер клуби жиддий қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

- Чиндан ҳам рақиб жамоа анча ёш бўлишига қарамай, бизга қарши жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган бўлсакда, буни ҳисобда акс эттира олмаяпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб 5:0 кўринишида бўлиши керак эди. Афсуски, самарадорлик бобида оқсаяпмиз ва энди янада кўпроқ ишлашимиз керак. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик.

- «Динамо» сўнгги беш ўйинда 5 та ғалабани қўлга киритган бўлсада, ҳар бир баҳсда катта қийинчилик билан ғолиб бўлмоқда. Яъни бир гол фарқи билан. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи Лиганинг ўтган 7 тур якунларига кўра, шуни англадимки, ҳар бир рақиб айнан Самарқандга келиб «Динамо»га қарши бор куч ва имкониятини ишга солиб тўп сурмоқда. Ҳар бир жамоа жуда жиддий тайёргарлик билан келмоқда. Қолаверса, сафарда ўтказилган ўйинларимизда ҳам рақибларимиз «Динамо»га қарши худди сўнгги ўйинга тушгандек бор кучларини майдонга ташлашмоқда. Шу боис бўлса керак, қийинчилик билан бўлсада ғалабага эришаяпмиз.

- Бугун сафга яримҳимоячи Азамат Бобожонов қўшилган бўлса, энди ҳужумчи Алишер Холиқовнинг ўрни билинди…

- Бобожонов жароҳатдан фориғ бўлиб сафга қайтди. Унинг ёрдами жамоамизга муҳим. Тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов эса Нукусда сунъий қопламада оёғидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Унинг тикланиши учун икки ҳафтага яқин вақт кетади.

- Бугун яримҳимоячи Жасур Азимов ҳам жароҳат олди. Қолаверса, Саиджамол Давлатжонов ва Достон Ибрагимов ҳам таркибда йўқ. Улар «НБУ-Осиё»га қарши якшанба кунги учрашувда майдонга тушадими?


- Жасур Азимов жароҳати жиддий эмас. Унинг оёқлари томири тортишиб қолгани учун ўйинни давом эттира олмади. Кейинги ўйинга сафга қайтиши керак. Саиджамол ва Достон эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилган. Шу боис бизга ёрдам бера олишмаяпти. Кўриб турганигиздек, жароҳатлар ва бир қатор сабаблар боис жамоамиз оптимал таркибда тўп сура олмаяпти. Умид қиламанки, икки ҳафталардан кейин барча футболчилар имкониятидан фойдалана оламиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика