RU

Последние новости

23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  0 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  1 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  23 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  15 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  88 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  9 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  19 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  32 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  9 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77 18:53Луис Энрике ПСЖ футболчисининг "Атлетико"га ўтишига тўсқинлик қилди  1 18:21Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, аммо каталонияликлар иккиланишмоқда  10 17:59"Кристал Пэлас" - "Челси", "Ньюкас" - "Астон Вилла". Таркиблар маълум  6

Учкўприкда чемпион билан учрашув Новости

Учкўприкда чемпион билан учрашув

Футбол бўйича Хитойда бўлиб ўтган Осиё Чемпионатида, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қўлга киритган ғалабадан ҳар бир юртимиз фуқаросининг қалби беҳад қувончларга тўлди.

Учкўприк туманидаги 33-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари учун унутилмас кун бўлди. Шу мактаб битирувчиси бўлган “Қўқон-1912” футбол клуби футболчиси Ойбек Рустамов ҳам Хитойдан олтин медал тақиб келди.

Ойбек Рустамов ўзи таълим олган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашди. Учрашувда Ойбек ўзига таълим ва тарбия берган барча устозларига миннатдорчилик билдирди.

“Биз Хитойда бўлсак ҳам барчангизни қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Ортимизда Ватанимиз, ота-оналаримиз ва албатта бизга таълим берган устозларимиз кўз тикиб турганларини , она ватанимизга чемпионликдан бошқа натижа билан қайтиб бора олмаслигимизни ўйлаб майдонга тушдик. Айниқса келганимиздан сўнг, шахсан ҳурматли юртбошимизнинг ўзлари эътибор қилиб бизни тақдирлаганлари бизга янада катта маъсулият юклади. Мен сиз азиз устозларимга, келажакда Ўзбекистон байроғини жаҳон чемпионатларида ҳам юқори кўтаришга бор куч ғайратимни ишга соламан деб ваъда бераман ” –деди Ойбек Рустамов.

Учрашувда Ойбекнинг биринчи мураббийи Самандар Мелибоев ҳам иштирок этиб, шундай шогирди борлиги билан фахрланишини таъкидлади. Шунингдек 33-мактабнинг ёш футболсевар ўқувчилари, келажакда Ойбек Рустамовга ўхшаган чемпион бўлиш учун ҳаракат қилишга сўз бердилар. Учрашув жуда юқори кайфиятда ўтди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика