RU

Последние новости

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  6 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   91 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   72 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал Новости

U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 17 март куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 40 мамлакат терма жамоаси Ғарбий ва Шарқий минтақага бўлинган ҳолда қуръада иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 термаси “D” гуруҳидан жой олиб, саралаш босқичида БАА, Ливан ва Непал термаларига қарши баҳс олиб боради.



2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш учрашувлари Бирлашган Араб Амирликларда бўлиб ўтади.

Гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган 10 терма жамоа ҳамда 2-поғонани эгаллаган энг яхши 5 жамоа финал босқичи мезбони – Хитойга қўшилади. Агар Хитой ўз гуруҳида биринчи ўринга эга бўлса, 2-ўринни эгаллаган энг яхши 6-жамоа финал босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика