RU

Последние новости

02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  2 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  0 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  40 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  2 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  21 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  5 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  38 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6

U-20 ЖЧ. Ўз куни келишини кутган ва футбол учун дарсдан қочган Ўзбекистоннинг янги қаҳрамони ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

U-20 ЖЧ. Ўз куни келишини кутган ва футбол учун дарсдан қочган Ўзбекистоннинг янги қаҳрамони ҳақида ҳикоя қиламиз

U-20 жаҳон чемпионатининг 3-тури доирасидаги учрашувда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди. Мазкур баҳсда ёшлар терма жамоамиз таркибида янги футболчи кашф этилди.

Шаҳзод Неъматжонов 2003 йилнинг 6 августида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топган. Унинг отаси Шавкат Саидов ҳам профессионал футболчи бўлгани сабабли Шаҳзодда "миллионлар ўйини"га бўлган қизиқиш эрта уйғонади ва 6 ёшидан "Металлург" клуби қошидаги мактабда Жамшид Мирабдуллаев қўл остида илк сабоқларини ола бошлайди.

Кейинчалик "Бунёдкор" академиясида Алишер Иброҳимов мураббийлигида шакллана бошлаган ҳужумчи футболчилик карьерасини ўзи учун бегона бўлмаган "Металлург" жамоасида бошлайди. 

Футболги бўлган қизиқиш мактаб давриданоқ уни чўлғаб олган. Шўхлик даври қизиқарли воқеаларга бой бўлиши табиий.

"Мактаб даврида синфлар ўртасида футбол ўйнаш урфга айланганди ва ҳақиқий "жанг" бўларди. Болалар кучи қолмагунча, жон-жаҳди билан ҳаракат қилишарди. Параллел синфда амакимни ўғли жамоа шакллантирса, бизнинг синфда мен ўз шерикларимни йиғардим. Қайсидир йил 20 майлар чамаси, якуний имтиҳонлар яқин паллада икки синфдан бештадан, жами ўн нафар бола дарсдан қочганмиз ва сунъий қопламали майдонда одатдаги ўйинларимиздан бирини бошлаганмиз. Футболга шунчалик киришиб кетганмиз, оқибатда синфдошимизларимиздан бирининг қўли синиб қолган. Имтиҳонлар яқин, боланинг эса қўли синди. Шундан сўнг авжига чиқиш бошланди. Боланинг ота-онаси келиб, нега улар дарс пайти футбол ўйнагани кетишган дея бақир-чақир қилишган. Бизнинг ҳам ота-оналаримизни чақиришган. У бола имтиҳонларни топширолмаган. Хуллас, барчамиз узр сўраб қутулганмиз".

Клубнинг ўринбосарлар жамоаси таркибида мунтазам майдонга тушириладиган футболчи асосий жамоа таркибидаги дебютини 2022 йил ОКМКга қарши баҳсда ўтказган. Ўшанда Неъматжонов 78-дақиқада майдонга туширилган ва жамоаси ғалаба қозонган.

"Клубнинг асосий жамоаси таркибидаги илк учрашувим жуда ҳаяжонли ўтган. ОКМКга қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни сақлаб қолиш муҳим эди. Жамоадаги барча биродарларим қўллаб-қувватлаб туришди. Менимча, илк ўйиним ёмон бўлмаган".

Эътиборли жиҳати, Неъматжоновнинг бекободликлар сафидаги илк голи ҳам айнан олмалиқликларга қарши ўйинга тўғри келган. Иброҳим Ибрагимов учрашувда ҳисобни очган бўлса, Шаҳзод 62-дақиқада тўп киритиб, жамоасининг ишончли ғалабасига ҳисса қўшади.

"Бу голни жуда узоқ кутгандим. Мураббий ҳам менга ишонч билдирган. Биринчи бўлимдан сўнг ўзи ёнимга келиб, "Гол уришинг керак, сенга ишонаман, дегандилар. Бу ҳам менга менга қўшимча мотивация тақдим этган. Аллоҳ берган экан, шундай унутилмас воқеа сабабчиси бўлдим".

Унинг ўйинлари ёшлар терма жамоаси мураббийлари штабининг ҳам эътиборини тортади ва футболчи чақирув олади.

"Металлург" ўринбосарлари сафида ўйнаб юрганимда, жамоа устози Баҳром  Умаров қўнғироқ қилган. "Сенга терма жамоадан чақирув келди", деганларида, қандай ҳис-туйғулар бошимдан ўтганини таърифлай олмайман. Ватан учун ўйнаш бошқача бўлади. "Ҳозир қиш пайти. Мавсум тугаган. Йиғинга қўшилишга тайёрмисан", деб сўраган. "Ҳа, тайёрман", дея дадил жавоб берганман. Кейин ўзлари бир ҳафта давомида йиғинга тайёрлаган ва терма жамоа ихтиёрига юборган".

Терма жамоага киришиб кетиш Шаҳзод учун осон бўлмайди. Мамлакатимиз яшил майдонларида ўтказилган Осиё кубогида ҳужумчи, асосан, захира ўриндиғида қолдирилади. 

"Ўша пайтлар мен учун жуда оғир ўтган. Айниқса, психологик босим жуда юқори бўлган. Мен ўйнамаяпман, ўртоқларим эса майдонда. Бир тарафдан ғалаба қозонаётганимизга хурсанд бўляпман, бошқа тарафдан 36 миллион халқ кузатиб турган мусобақада майдонда кам ўйин амалиётига эга бўлганим учун сиқилганман. Лекин Аллоҳ таоло шуни хоҳлаганини тушуниб, сабр қилиш кераклигини англаганман. Мана, натижаси ёмон бўлмади. 

У кунлар жуда эсда қоларли бўлган. Буни гапириб беролмайман. Бироқ жамоадошларимга нисбатан ғайирлик қилмаганман. Аксинча, уларга ҳавас кўзи билан қараб, қўллаб-қувватлаганман. Ютуқ барчамизники. Исталган захира футболчисининг ичида салбий ҳис-туйғулар ўтиши табиий. Бу жараён ортда қолди".

Гарчанд Шаҳзод кўп ўйин амалиётига эга бўлмаса-да, жамоадошлари билан биргаликда қитъа турнирида зафар қучишга муваффақ бўлди. Финал учрашувига Ўзбекистон Республикаси Президенти ташриф буюриб, ғолибларни шахсан ўзи тақдирлади. 

"Чемпион бўлгач, жуда-жуда хурсанд бўлганман. Юртбошимиз билан кўришиш қувончи ҳам ундан кам бўлмаган. Чунки бу барчага ҳам насиб этавермайди. Аллоҳга беҳисоб шукр дейман". 

Осиё кубоги ғолиби бўлиш билан бир қаторда Равшан Ҳайдаров шогирдлари ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ турнир регламентига кўра, кичик мундиал учун қайдномага қитъа мусобақаси сингари 23 нафар эмас, балки 21 футболчи киритилиши лозим эди.

"Якуний таркибдан тушиб кетиш қўрқуви бўлмаган. Бу ҳақда ўйламаганман. Нима бўлса, Аллоҳдан деганман".

Ниҳоят, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси май–июнь ойларида Марадона, Месси сингари афсоналарни кашф этган Аргентина яшил майдонларида ўтказиладиган жаҳон чемпионатидаги иштирокини айнан мезбонларга қарши бошлади.

"Болаликда жаҳон чемпионатида шундай кучли жамоаларга қарши майдонга тушишни орзу қилардим. Шу кунларга етиб келдик".

Шаҳзод 1-турда Аргентинага қарши ўйинда майдонга туширилмади. 2-турдан ўрин олган Янги Зеландия билан учрашувда эса 83-дақиқада Диёр Ортиқбоевни алмаштирди. Ниҳоят, унинг юлдузлик онлари келди. Гуруҳ босқичидаги ғалаба қозонилиши шарт бўлган сўнгги ўйинда Равшан Ҳайдаров таваккалга қўл уриб, масъулиятли вазифалардан бирини Неъматжоновга топширди, яъни у гол уриши керак эди.

"Асосий таркибда майдонга туширилишимни учрашув старт олишига уч соат қолганда, мураббий хонасига чақиргач, билиб олдим".

Равшан Ҳайдаров ўйиндан аввал кийиниш хонасида "Ўйин қай даражада эканлигини ҳис қилиб турибсизлар. Мен сизларга ишонаман. Ўзларинг билгандай ўйнанглар. Футбол ўйнашни биласизлар. Ҳаяжонланмасдан, бор кучларингни беринглар", дея йигитларга шижоат тақдим этди.

Қаҳрамонимиз 9 ва 20-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалаба тақдим этди. Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда иккинчи ўрин билан нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

"Рақиб дарвозасига тўп киритгач, биринчи бўлиб раҳматли Неъматжон бобом хаёлимга келди. Бобом менинг футболчи бўлиб, жаҳон чемпионатида ўйнашимни роса хоҳлаганди..."

Шаҳзод Неъматжоновнинг голлари омад эвазига урилдими?

"Омадни Аллоҳни тақдим этади. Мен Аллоҳга ишонаман. Ушбу ўйинда Аллоҳ томонидан омад инъом этилди".

"Ўйиндан кейин барча шерикларим қутлашди. Равшан ака бағрига босиб табриклади. 

Онам жуда хурсанд бўлди, Телефонда йиғлаб суҳбатлашди. Дадам ҳам хурсанд бўлган, лекин буни менга билдирмади. Одатдагидек гаплашиб, "Ҳаволаниб кетмасдан, интилишда давом эт", дея ўгит берди".

Кейинги ўйинда ҳам ишқибозларимиз 9-рақамли ҳужумчидан гол кутиши табиий.

 

"Кейинги ўйинда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан, лекин бунга ваъда беролмайман. Ҳаракат қилиш биздан, натижаси эса Аллоҳдан. Аллоҳ таоло яна инъом этса, рақиб дарвозасини ишғол қила оламан".

Шаҳзод Неъматжонов "Реал Мадрид" ёки "Барселона" клубларида ўйнашни орзу қилишини, шунингдек, потенциал мухлислик қиладиган футболчиси йўқ. Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг ўйинларини ёқтиришини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Исроилга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 31 май куни соат 02:00 да бошланади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика