"Турон" таъсисчиси клуб президенти лавозимида иш олиб боради
30 ноя 2021 23:52
Новости


"Турон" таъсисчиси клуб президенти лавозимида иш олиб боради
Олимхон Аҳмедов клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб боради.
Бу ҳақида "Турон" клуби расман маълум қилди.
"Ўз олдига ҳамиша юқори мақсадларни қўйиб келаётган "Турон" клубимиз асосчиси ва таъсисчиси Олимхон Аҳмедов эндиликда клуб президенти лавозимида ҳам фаолият олиб борадиган бўлди.
Жамоамиз аъзолари ва барча мухлислари номидан Олимхон Аҳмедовнинг фаолиятида улкан муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз", -дейилади клуб баёнотида.
Похожие новости
00:11
Клаудио Раньери мухлислар талқинига кўра А Сериянинг ушбу мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди 6

Комментарии