RU

Последние новости

09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  0 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  0 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  16 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  6 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22

"Турон" мухлисларига мурожаат ёхуд жамоани олдинда кутиб турган воқеъликлар таҳлили (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" мухлисларига мурожаат ёхуд жамоани олдинда кутиб турган воқеъликлар таҳлили (Бекзод Толибов блоги)

Теги :  Турон
Яйпаннинг "Турон" клуби қачон ташкил топгани ҳақида биласизми?

Кўпчиликнинг хабари бор, жамоа 2017-йил 5-май санасида ташкил этилган ва айнан ушбу кундан бошлаб миллий чемпионатларимизда ўз иштирокини бошлаган. Шундан сўнг "Турон" амалдаги мавжуд спорт тамойилларига асосланган холда бирин-кетин турли босқичлардан муваффақиятли ўтиб келди. Хусусан жамоа "Наврўз" кубоги (2017), Фарғона вилояти Биринчилиги - Иккинчи лига чемпиони (2018), В Про-лига ғолиблиги (2019) ва Про-лига чемпионлиги (2020) каби шарафли ютуқларга эришиб келди ва тугалланаётган жорий мавсумдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб келмоқда.

Клуб мухлислари "Турон" ташкил этилганидан буён жамоадан ҳар қайси мусобақада ҳам юқори ўринларни кутишган. Қайсидир маънода айтадиган бўлсак, улар 3 йил ичида барча босқичлардан муваффақиятли ўтган холда Суперлига йўлланмасини қўлга киритган жамоанинг ғалабаларига кўникиб ҳам қолишганди. Ёш ва ўз тарихини эндигина ёзишни бошлаган клубнинг бирданига Суперлигада ҳам зафар қучиши жуда қийин эди. Буни тушуниб турган жамоанинг жонкуяр фидойи мухлислари ҳоҳ уй учрашуви, ҳоҳ сафарда бўлсин, самимий қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

Айни дамга келиб аллақачон ўзбек футбол мухлисларининг "ёқимтой жамоаси"га айланиб улгурган "Турон" Про-лигага тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Яъни, Суперлигада жами 14 очко жамғарган холда мусобақа жадвалининг охирги поғонасидан ўрин олган. Сўнги 2 турда эса жамоа мусобақа жадвалида ўзига энг яқин бўлган Бекободнинг "Металлург" ва Андижоннинг "Андижон" клубларига қарши тўқнаш келади. Назарий жиҳатдан "Турон"да Суперлигада қолиш имконияти ҳамон мавжуд. Чунки ўзидан олдинги жамоаларда 19 тадан очко бор, орадаги фарқ 5 тани ташкил этмоқда. Андижонлик ва бекободлик мухлисларга ҳурмат сақлаган холда кичик ҳисоб-китобни амалга ошириб кўрамиз, 25-турда "Турон" сафарда "Металлург"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқса, "Андижон" ушбу турда очко ололмаса нима бўлади? Унда сиз 27-ноябрь куни барча ишинингизни йиғиштириб Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳига келинг! Ёки имкониятдан келиб чиқиб ТВ орқали бўлса ҳам "Турон" - "Андижон" учрашувини томоша қилишни маслаҳат берамиз. Чунки бу беллашувнинг "Йил ўйини"га айланиб кетиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.

Яқинда, аниқроғи мазкур ҳафтанинг илк кунларида иш юзасидан Тошкент шаҳрига келгандим. Тушлик қилиш мақсадида мўжазроқ бир кафега кирдим. Тасодифни қарангки, кафега катта экранли телевизор ўрнатилган ва унда миллий футзал чемпионатимиз доирасидаги ўйин - Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси иштирокидаги учрашув намойиш этилаётганди. Ўзим фарғоналик бўлганлигим туфайли "Нефтчи" иштирокидаги ҳар қандай чемпионатни қизиқиш билан кузатаман. Табиийки, футзал жамоаси ўйинини ҳам кафедаги ТВ орқали кузата бошладим ("Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокиров ва жамоа дарвозабони Элёр Домлаевлар билан яқин танишмиз). Сал наридаги столда 3-4 нафар йигитлар ҳам ўйинни қизиқиб томоша қилишаётганди, гап-сўзларидан шеваларига яхшироқ разм солдим, тошкентликлар. Орадан бир оз вақт ўтиб учрашувда танаффус эълон қилинди ва ТВда мазкур ҳафтада намойиш этиладиган ўйинлар анонси эфирга узатила бошланди. Анонслар орасида Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Машъал" - "Турон" учрашуви анонси чиқиб қолди. Шунда ҳалиги йигитларнинг бир нима дейди денг? "Э ўйинни зўри боракану, шу "Турон"ни ўйинлари жуда қизиқ бўлаяптида, вақтини эслаб қол, кўрамиз" дея шеригига уқтирди.

Тасодифлар ҳам тасодифан бўлмайди аслида. Яйпанлик мухлислар жамоа натижаларидан асло тушкунликка тушишмасин. Юқоридаги воқеадан кўриш мумкинки, демак "Турон" "ёқимтой жамоа" сифатида пойтахтлик футбол мухлисларининг ҳам эътиборини қозона олибди. Балки Республикамизнинг барча худудларида ҳам Яйпан клубига бефарқ бўлмаган кўплаб мухлислар топилса керак.

Сўзимиз якунида "Турон" клуби томонидан яқинда фойдаланишга топширилиши кутилаётган футбол академияси суратини эътиборингизга ҳавола этамиз. Гувоҳи бўлишингиз мумкин, ҳали "Турон"нинг олдиндаги мақсадлари жиддий.



Бекзод Толибов

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика