RU

Последние новости

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

"Турон" — меҳрибон! Новости

"Турон" — меҳрибон!

Про лиганинг амалдаги ғолиби Суперлигада очко улашишда давом этяпти.

Жамоа бугун Навоийдан қуруқ қўл билан ортга қайтди. Бу "Турон" учун қаторасига 6-мағлубият. Бунга қадар "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор"га ҳам имконият бой берилганди. 

Номи келтирилган клубларнинг барчаси Яйпан жамоасидан ҳайбатлироқ кўриниши мумкин. Лекин шулар билан ҳар куни олишмасанг, ўзингни исботламасанг, "қари қашқирларнинг ичига тушиб қолган тойчоқ"дан фарқинг қолмайди. 

Айтишингиз мумкин, курашяпти-ку, деб. Йўқ, "Турон" жуда ҳам истаяпти, лекин очиқчасига курашиш учун кучи етмаяпти. Акс ҳолда, қаторасига 7 турдан бери ютолмаётган "Қизилқум"нинг ғалабасиз сериясини 8 тага етказиб қўярди. 

19-турда "Андижон"га, 21-турда "Қўқон-1912" ютқазган "Пахтакор" билан 20-турда тўқнаш келганида водий клубларининг эстафетасини бузиб қўймас эди.

4 та турда (17, 18, 20, 21) атиги 3 очко жамғаришни уддалаган "Навбаҳор"га 1 ўйинда 3 очко бермасди (19-тур).

Охирги 5 ўйинида 4 очко жамғарган АГМК футболчиларига "Турон" ҳам енгилмасди (18-тур).

Ўзигача бўлган 4 турда атиги 1 очко йиға олган "Насаф"га 1 ўйинда 3 очко бермасди (17-тур).

Сўнгги 6 ўйинида фақат 5 очко йиғган "Локомотив"дан ҳеч бўлмаса, 1 очко оларди (16-тур).

Гувоҳи бўлганингиздек, "Турон" жуда меҳрибон жамоа. Мавсумдаги энг ёмон даврини ўтказаётган "Пахтакор", "Қизилқум", "Насаф", "Локомотив", АГМК ва "Навбаҳор"дан қаторасига 6 ўйинда битта ҳам очко олмайдиган даражада меҳрибон ва сахий. Кўп эҳтимол билан, бундай жамоага Суперлиганинг келгуси мавсумида жой топилмаслиги мумкин. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? "Турон" чемпионатнинг охирги турига қадар сўнгги ўриндан юқорилаб, элитада жон сақлаб қоладими? → ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Суперлига. "Бунёдкор", "Машъал" ва "Андижон"нинг ғалабасиз серияси давом этади 

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика