RU

Последние новости

20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:35Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 2:2 (матнли трансляция)  15 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  1 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  0 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  3 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  7 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  11 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   20

"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Яйпаннинг "Турон" клуби 2017-йил 5-май санасида ташкил топган.

Ортда қолган йиллар давомида жамоа эришган натижалар: "Наврўз" кубоги соҳиби (2018), Фарғона вилояти 2-лигаси чемпиони (2018), "В" Про-лига Шарқ минтақаси чемпиони ва ўтиш ўйинлари ғолиби (2019), Про-лига чемпиони (2020), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2021), Суперлигага ўтиш ўйини ғолиби (2022), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2023).

Ўтган даврни таҳлил қилиб чиқсак, бугунга келиб "Турон" лойиҳаси ташкил этилганига ҳам 6 йилдан ошибди. Қуйида клуб фаолиятига бир нечта қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.



Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳининг аввалги ва ҳозирги кўриниши. Ушбу стадионнинг аввалги номи "Конизар" эди.

  • Жамоа сардори сифатида илк бор "Турон"ни майдонга бошлаб тушган футболчи Миржалол Жўраев бўлган. Бугунги кунда у клубнинг U-19 жамоасини бошқармоқда. Ёш мутахассис 2023-йилги мавсумда Суперлиганинг 2 та учрашувида ҳам ишлади.
"Турон"нинг илк бош мураббийи ҳозирда клуб бош директори лавозимида ишлаб келаётган Абдуваҳоб Аҳмадалиев ҳисобланади.

2019-йилги мавсумда "Турон" мураббийлар штаби. Чапдан биринчида турган Собир Ҳамидовни кўплар яхши танийди. Собиқ футболчи айни дамда клуб академиясини бошқармоқда.


Баҳром Хакимов "Турон"да ишлаган илк мураббийлардан ҳисобланади. Тажрибали мутахассис бугунга қадар клубда бош мураббий, ёшлар жамоаси бош мураббийи ва академия директори каби лавозимларда фаолият олиб борган.


Исломбек Исмоиловни яхши биласиз, "Турон"да энг кўп соврин ютган мураббий. Ёш мутахассис ҳозирги кунда Ўзбекистон U-15 терма жамоасини бошқармоқда.


Ёрқин Назаров "Турон"нинг ҳозирги кундаги бош мураббийи. Жамоа ушбу мутахассис қўл остида Суперлигада "Бухоро", "Насаф" ва "Сўғдиёна" клубларини мағлубиятга учрата олди.



Юқоридаги суратларда 2017 ва 2023 йилги мавсумлардаги "Турон" таркиби акс этган.



Яйпаннинг "Турон" клуби 2023-йилги мавсум таркибида Суперлигада ёш футболчилар энг кўп дебют қилган жамоалардан ҳисобланади. Хусусан, Асадбек Саитхонов, Фаррух Қодиров, Абдулҳафизхон Носирхонов, Лазизхон Мўйдинов, Асилбек Айсаров, Миразиз Маҳаммадалиев, Хумоюншоҳ Сайётов, Акбаржон Абдирасулов, Абега Энгянг Нгу, Равшанбек Хайруллаев каби футболчилар ортда қолган мавсум давомида Суперлигадаги ўзларининг илк ўйинларини ўтказишга муваффақ бўлдилар.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика