RU

Последние новости

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  35 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

ЎзФҲМга таклиф: Суперлигамизда хорижлик ҳакамлар ишлаши керак (Бекзод Толибов блоги) Новости

ЎзФҲМга таклиф: Суперлигамизда хорижлик ҳакамлар ишлаши керак (Бекзод Толибов блоги)

Янги мавсумда Суперлигамизнинг марказий мақомдаги учрашувларини танлаб олиб, шу ўйинда хорижлик ҳакамлар гуруҳи ишлашини таъминлашимиз керак.

Бунда ҳар бир тур ўйинлари эмас, пешқадамлар ва қарама-қаршилик энг авжига чиқадиган учрашувлар назарда тутилаяпти. Масалан, "Пахтакор" - "Навбаҳор", "Нефтчи" - "Навбаҳор", "Насаф" - "Пахтакор" каби энг эътибор ўзининг энг юқори чўққисига чиқадиган катта тўқнашувлар танлаб олинса етарли.


Кузатиб бораётган кўпчиликнинг хабари бор, ортда қолган мавсумда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мухлислари билан учрашув ўтказди. Ўша учрашувда мавсумнинг сўнги турига тўғри келиб қолган катта дерби - "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувида хорижлик ҳакамлар гуруҳи ишлаши ваъда қилинди. Эрматов ваъдасининг устидан чиқди, ўша ўйинда саудиялик ҳакамлар гуруҳи ишлади. Амалга оширса бўладиган жараён экан, ортда қолган мавсум наздидан Наманганда ўтган водий дербиси мисолида бунга барчамиз гувоҳ бўлдик. 


Келинг, ушбу таклиф ўринсиз бўлиб қолмаслиги учун сарфланадиган ҳаражатларнинг тахминий сметасини кўриб чиқамиз. Айтайлик, битта тур ўйинига хориждан 3 нафар ҳакамлар гуруҳини таклиф этдик, бош ҳакам ва қанот ҳакамлари. VAR, AVAR, назоратчи ва захира ҳакамлари ўзимиздан тайинланса ҳам бўлаверади. 3 нафар ҳакамларнинг битта ўйин учун Ўзбекистонга келиб-кетишини тахминан 60 миллион сўм деб оламиз. Суперлигамизда нечта тур бор, 26 тами? 26 та турдан 10 та марказий мақомдаги катта тўқнашувларни ажратиб олсак, бутун мавсум давомида хорижлик ҳакамлар учун сарфланадиган ҳаражат 600 миллион сўмни ташкил этади. Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳисоб-китоб тахминий олинди, балки бундан бир оз кўп, ёки кам бўлиши ҳам мумкин. Чунки "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувида ишлаган ҳакамлар учун сарфланган суммалар ҳеч қаерда очиқланмади.

Энди сиз ҳозир менга бермоқчи бўлган саволингизга жавоб бераман. Хўп, хорижлик ҳакамлар гуруҳини Суперлигамизнинг айрим учрашувларига таклиф этдик, бундан бизга нима наф? Тушунтираман, биринчи навбатда ўша ўйинлар орқали ўз олдига катта мақсадларни қўйган ёш ҳакамларимиз учун тажриба мактаби бўлади. Иккинчи навбатдаги эса, мени шу таклифни ёзишга ундаган асосийси, ўйиндан кейин ижтимоий тармоқларда янграётган фикрларни оила даврасида ҳам эшитса ёки ўқиса бўлади.


Ҳакамлар маркази хорижлик ҳакамлар учун сарфланадиган маблағни маркетинг йўли билан топса бўлади. Чунки, ҳозирга келиб Суперлигамиздаги "просмотр" ҳар қандай тадбиркорни ҳам қизиқтира оладиган даражага етди. Бўлиб ҳам энг марказий мақомдаги ўйинларга реклама жойлаштириш таклифи рад этадиган топилмаса ҳам керак. ЎзПФЛда маркетинг бўйича адашмасам Аббос Аҳроров ишлайди, бу каби ишларда етарлича малака ва тажрибага эга бўлган мутахассис. Сиз унга шу топшириқни беринг ва эртаси куни қабулингизга бир нечта вариантлар билан киради.


Қадрли мухлис, сизда бу борада қандай қўшимча фикрлар бор? Таклифларингизни изохларда ёзиб қолдиринг.


P.S. Юқоридаги таклиф ва фикрлар муаллифнинг ўта шахсий қарашлари асосида ёзилди. 


Бекзод Толибов

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика