RU

Последние новости

14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  0 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  1 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  6 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  7 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  3 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  19 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  8 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  10 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  4 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2 09:18«Реал» етакчиси икки йилга футболдан четлатилиши мумкин  21 08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги) Новости

"Турон" лойиҳаси давом этадими? (Бекзод Толибов блоги)

Узун хабарларни ўқишни ёқтирмайдиганлар учун бошиданоқ айтиб қўяман, ҳа, давом этади. "Турон" узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа.

Ҳозирда кўпчиликда шу савол пайдо бўла бошлади, "Турон"нинг кейинги тақдири нима бўлади? Клуб хусусий ҳисобланарди, эндиликда Суперлигадан тушиб кетса, таъсисчилар жамоани тугатиб қўйишмайдими?  Йўқ, тугатиб қўйишмайди. Агар Суперлигадан тушиб кетиши билан "Турон" тугатилиб юборилганида, бошиданоқ ташкил этилмаган бўларди. Бу борадаги саволлар сизни қийнаётган бўлса, хотиржам бўлаверинг, "Турон" лойиҳаси узоқ муддат давом этади. 

Суперлигадан тушиб кетиш – бу фожиа эмас. Дунё футболи амалиётида қанчадан-қанча клублар қуйи лигага тушиб кетади. Орадан маълум муддат ўтганидан сўнг янада кучлироқ бўлиб қайтади. Масалан, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам бир мавсумни қуйи лигада ўтказиб қайтганидан хабарингиз бор, тўғрими? Майли узоққа бормайлик, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳам ўз вақтида қуйи лигага тушиб кетганди. Жамоа раҳбарияти клубни тугатиб юбормади, аксинча, янгича иштиёқ билан қайтган "темирйўлчилар" ушбу қайтиш асносида мамлакат чемпионлигини ҳам тантана қилиб улгуришди. Қайсидир жамоанинг қуйи лигага тушиб кетиши футболнинг ажралмас бир қисми, қайсидир маънода шуниси билан ҳам қизиқ, аслида. Чунки бу ҳаётда ҳамма нарса идеал бўлаверса, зерикиб ҳам қолади киши.

"Турон" лицензиялаш талабларини биринчилардан бўлиб бажарди. ЎзПФЛ томонидан эълон қилинган хабарга кўра, яйпанликлар айни вақтда ҳам ОФК, ҳам миллий лицензиялаш талабларини бажарган клублар қаторида турибди. Клуб стадионига боргансиз, балки суратларини кўргансиз ёки телеэкранларда жамоанинг ўйинларини томоша қилгансиз, майдон холати чиндан ҳам ҳавас қиларли даражада.

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби 2017 йил 5 май санасида ташкил топганини айтиб ўтгандим. Жамоа Фарғона вилояти 2-лигасида ўз иштирокини бошлаганида мақсад кун келиб Суперлигада иштирок этиш учун қўйилганди. Клуб мутасаддилари бу ҳақда ОАВ вакилларига маълумот берганида, кўпчилик бунга ишонмаганди, ҳатто кулишгача борганлар ҳам йўқ эмасди. Мақсад қўйилди, унинг учун ҳаракат қилинди ва вақти келиб бунга эришилди. Жамоа Суперлигада ўйнадими? Ўйнади, сиз ва биз кўрдик, гувоҳи бўлдик. Эндиликда клубнинг янги мақсадини сизга эълон қилайми? Эшитиб, балки устимдан куларсиз ҳам. Лекин мақсад қўйилса ва бунга астойдил ҳаракат қилинса, албатта, эришилади, амалга ошириш ўз қўлингизда. 

"Турон"нинг янги мақсади – клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Ҳайратланарли мақсад, тўғрими? Лекин жамоа бунга эришиш йўлида интилса, ҳаракат қилса, ҳар қандай босқичлардан ўта олади. 2017 йилда ташкил этилган клуб спорт тамойилларига асосланган холда дастлаб 2-лига, кейинги мавсумда В Про-лига ва ўтган мавсумда Про-лигада ғолибликни қўлга киритиб, Суперлигага чиқди. Яъни, жамоа ташкил этилганида қўйилган мақсад йўлида ҳаракат қилди ва якунда бунга эришди. Энди клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютмоқчи экан, нега бунинг иложи бўлмаслиги керак?

"Турон" яқин кунларда Осиёнинг номдор клубларидан бири билан хамкорлик борасида шартнома имзолашга яқин турибди. Шунингдек, клуб ўзининг Европа стандартлари асосида бунёд этилган замонавий базасини фойдаланишга топширади. Академия барпо этиш бўйича ҳам режаланган ишлар бирин-кетин амалга ошириб келинмоқда, тез орада бу борадаги янги хабарлар ҳам сизни кутмоқда. Хуллас, "Турон" ҳақида ҳали кўп эшитасиз ва лойиҳа узоқ муддат давом этади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика