RU

Последние новости

20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  43 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Туркия Футбол Федерацияси зилзиладан жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага 1 млн доллар хайрия қилди Новости

Туркия Футбол Федерацияси зилзиладан жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи жамғармага 1 млн доллар хайрия қилди

Туркия Футбол Федерацияси ҳалокатли зилзила муносабати билан Туркиянинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш бошқармаси (AFAD) жамғармасига 20 миллион лира (1 миллион доллардан сал кўпроқ) юборди.

Бу ҳақда федерация сайтида хабар берилди.

6 февраль куни Туркияда 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.  

"Бизнинг юрагимиз вайроналар остида қолиб кетган ёки у ердан олиб чиқилишини кутаётган биродарларимиз билан бирга уриб турибди. Бутун Туркиянинг ўй-фикри азоб чекаётганлар ҳақида.

Мамлакатимиз сўнгги пайтларда дуч келган энг катта офатлардан бири бўлган ушбу зилзила асоратлари биргаликда даволаймиз, деб ишонамиз.

Миллий терма жамоаларимизнинг барча аъзолари, клубларимиз ва уларнинг раҳбарлари, барча футболчиларимиз, мураббийларимиз, ҳакамларимиз, мухлисларимизни хайрия акциямизни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз", – дейилади баёнотда.

Туркиядаги зилзила оқибатида "Сивасспор" мураббийининг 15 нафар қариндоши ҳалок бўлди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика